Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мунажжим, астроном ва астролог ҳақида

00:00 / 10.12.2010 | eski savollar | 1929

Ассаламу алайкум, ҳазрат. «Иймон» китобида юлдузлар илми олимлари мунажжимлар деб ёзилган. Бизнинг устозимиз: «Юлдузлар ва коинотдаги ҳаракатларни астрономлар ўрганади. Мунажжим – бу астролог. Астрологлар юлдузларнинг инсон тақдирига таъсирини ўрганади», деган эдилар. Шу масалани ёритиб берсангиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Устозингиз кимлигини билмайман-у, аммо у араб тилини билмайдиган одам экан. «Мунажжим» сўзи арабча «нажм» сўзидан олинган исми фоилдир. Нажм эса юлдуз дегани. Мунажжим «юлдузни ўрганувчи» деган маънони англатади. Худди шу сўз ажнабий тилда астроном дейилади. Астролог эса «юлдузга қараб, фол очувчи», деганидир. Ушбу икки сўзда ҳам «астро» сўзи борлигига эътибор беринг. Устозингиз ва у кишига ўхшаганларни адаштирган нарса ҳам шу. Улар араб тилини билмай, ажнабий тилдаги гапларни бир-бирига аралаштириб юборадилар.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat