Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илгирлар ҳақида

00:00 / 07.12.2010 | eski savollar | 23952

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Сизга бермоқчи бўлган саволим ҳозирги кунда жуда долзарб ҳисобланган мавзулардан бири бўлган иссиқ-совуқ амаллар ва уларни олиб ташлаётган (ёки олиб ташлаяпман, деб кўрсатаётган) одамлар тўғрисида.

Тақдир тақозоси билан Янгийўл шаҳридан унча узоқда бўлмаган шаҳарчалардан бирига борган эдим. У атрофларда ўзларини «илгир» деб атовчи бир нечта одамлар яшар экан. Шундай одамлардан бирининг ҳузурига бориб қолдим. У менинг бошимни, белимни, кўкрагимни ушлаб кўрди-да, «Ичинг иссиқ-совуқ амалларга тўлиб кетибди», деди ва бармоқларини оғзимдан томоғимгача тиқиб, бирин-кетин мазкур иссиқ-совуқ амалларни ола бошлади (улар илгирнинг бармоқларига ёпишиб чиқди). Шу тариқа илгир хола ичимдан саккиз дона амал олди ва «ичингда ҳали бунақа амаллар жуда кўп, менинг олдимга тўрт-беш кун қатнайсан», деди. Бир дона амални олишнинг нархи минг сўм экан. Ичимдан олинган амаллар нўхат катталигидаги ипдан тўқилган тугунлардан иборат эди ва уларни албатта оқаётган дарёга улоқтириш лозим эмиш. Илгирнинг тушунтириб беришига кўра, улар ҳар хил мақсадда қилинган экан: бахтсиз бўлишга, касал бўлишга, ишдан кетишга ва хоказо. Улар олиб ташланган тақдирда ҳам янги ой чиққандан кейин амалларни одам ичига олиб келиб ташлаган жинлар уларни бошқатдан яна олиб келиб ташлашар экан ва шу тариқа ҳар ой бу илгирга келиб, уларни олдириш лозим бўлар экан. Мендан ташқари, бу илгирнинг ҳузурида амал олдириш учун келган ҳар хил ёшдаги яна чамаси қирқ-элликта одам бор эди.

Саволимиз шундай: Ўзларини илгир деб атаётган одамлар ҳақиқатда ҳам одамларнинг ичидан иссиқ-совуқ амалларни ола биладиларми? Уларнинг олдига бориб, хизматидан фойдаланиш жоизми? Ёки улар қилаётган иш кўзбўямачилик йўли билан одамлардан пул ундиришми (тахминан ҳисоблаб кўрсам, у ерда камида қирқ киши бор экан. Илгир уларнинг ҳар биридан ўрта ҳисобда беш донадан амал олса, икки юз дона амал олар экан. Ҳар бир олинган амал эса минг сўм, шунда ҳаммаси бўлиб ўрта ҳисобда кунига икки юз минг сўм бўлади. Ундан ташқари, йигирма дона тухум олиб борсангиз, илгир ичингизга камроқ амал тушиши учун бу тухумларга қирқ минг сўм эвазига дам солиб берар экан.

Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат айтиб қоламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Бу каби ишларнинг барчаси фирибгарликдан бошқа нарса эмас. Эътибор берсангиз, ўша сиз айтган қирқ-элликта одамнинг ҳаммасидан илгир илиб оладиган нарса чиқаверади. Бирор кишини «Ичингда ҳеч нарса йўқ экан», деб қайтармайди. Фирибгарлигини билиб қолган, уни шарманда қилмоқчи бўлганлар бундан мустасно. Бошқа ерларда бу гап йўқ. Қаерда илгир бўлса, ўша ердаги одамларнинг ичига илиб олинадиган илму амал кириб қолаверади. Баъзи фирибгарлар: «Қон олмоқдаман», деб одамнинг елкасидан илму амални «чиқариб» олади. Учинчиси қўлини одамнинг оғзига солмай, қусдириб олади. Ўша сиз айтган одамларнинг ҳаммаси қайси фирибни ўзлаштирганнинг олдига борса, ўша фирибгарнинг мутахассислиги бўйича бемор бўлиб чиқади.

Одамлар бу каби фирибларга учмасликлари керак. Бемор бўлсалар, табобат орқали даволанишлари лозим. Мен аввалроқ бир кишига ушбу мулоҳазаларни айтган эдим. У бир одам билан ўша сиз айтганга ўхшаш илгирнинг олдига кириб, разм солиб турибди. Аввалги бемор чиқиб, иккинчиси кириб, уни ҳам «даволаганда» пойлаб турган одамга ҳамма нарса аён бўлибди.

Кишилар бу каби хурофотлардан халос бўлишлари керак. Уларнинг алдовларига учмасликлари, ақлни ишлатишлари лозим.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat