Ҳурматли Устоз, Россия давлатида ишлаётган айрим биродарлардан саволлар тушмоқда. Ўзингизга маълум, Россияда сизнинг китобларингизни топиш анча қийин иш. Шунинг учун Россияда ишлаётган биродарлар илмни қайси китобдан олишни билмасдан, қийналишмоқда экан. Уларнинг айтишича, ҳозир Россияда Элмир Кулиев деган озарбайжонлик муфассирнинг тафсири машҳур экан. Эъзозли Устоз, юқорида қайд этилган кишининг тафсирларидан илм олса бўладими?
Сиздан камина шогирдингизнинг ҳаққига дуо қилишингизни сўраб қоламан. Аллоҳ табарока ва таолога дуо қилинг, Устоз, бу ожиз бандасига солиҳ ва солиҳа фарзандлар берсин.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сиздан рози бўлсин. Ҳурмат ва эҳтиром ила Аллоҳ таолонинг фақир бир қули шогирдингиз Абдурраҳмон Миёнколий.
Сиз айтган одамнинг китоби тафсир эмас, маънолар таржимаси. Ундан бирор нарсани тушуниш қийин. Биз ҳам Россияда «Ҳилол» номли нашриёт очдик. Китобларимизни рус тилида чиқаришни бошладик. Ҳозир «Иймон, Ислом, Қуръон» ва «Васа-
тия – ҳаёт йўли» деган китобларимиз нашрдан чиқди. Одамлар олиб, ўқиб, фойдаланишмоқда. Сизлар ҳам улардан фойдаланишингиз мумкин.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077