Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пластик картадаги пул эвазига нақд пул бериш ва насия савдо ҳақида

00:00 / 04.12.2010 | eski savollar | 2064

Ҳурматли Шайx ҳазратлари!

1. Бир одамнинг пластик карточкасини олиб, пулини ишлатиб, ишлатган пулига тенг қийматдаги нақд пулни эгасига берса бўладими?

2. Мисол учун, пластик карточкада 1202 сўм бўлса, эгасига «2 сўм йўқ эди», деб 1200 сўм берса ёки 1202 сўмдан кўп берилса, икки томон рози бўлса (майда пуллар топилмаганда) бўладими?

3. Насия савдосини шартлари бўлса улар қайсилар?

Аллоҳ илмингизни бундан-да зиёда қилсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бўлади.

2. Икки томон рози бўлса, албатта бўлади.

3. Агар мол нақд берилиб, нарх насия қилинса, ҳисобланади. Бу шариатда жоиздир. Баъзида нархнинг ҳаммаси маълум муддатга насия қилинса, баъзан нархни бўлиб-бўлиб тўлаш жорий қилинади. Бўлиб тўлаш муддат тартибида йўлга қўйилиши ҳам мумкин. Мисол учун ҳар йили шунчасини берасан деб ёки бошқача кўринишда ҳам қилса бўлади. Савдо қилинган нархни ўзида, ундан зиёда қилиб ёки кам қилиб насияга сотиш дурустдир. Насия савдосида вақтни кечиктиришга нархни ошириш жоиздир. Фуқаҳоларимиз: “Замоннинг нархда ҳиссаси бор”, дейдилар. Бу тўрт мазҳаб фуқаҳоларининг наздида ҳам жоиздир. Шарти ҳамма нарса аниқ белгиланиши керак.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat