Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат оналар оёғи остидадир

00:00 / 16.08.2010 | eski savollar | 2347

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайx ҳазратлари. Куни кеча мен бир бошқа дин вакили, лекин Исломдан хабари бор одам билан тортишиб қолдим. Бизнинг динни унга тушунтирдим, аммо илмим саёзлиги учун унинг бир гапига жавоб қайтара олмадим. У айтяптики, масалан, «Жаннат оналар оёғи остидадир», яъни кимда-ким онасини рози қилса, аниқ жаннатга киради, аксинча бўлса, йўқ. Ёки, ким фалон амални қилса, аниқ жаннатга киради ёки шунга ўxшаш ҳадисларни айтиб, демак, шу ишларни қилиб қўйиб, бошқа амалларни қилмаса, жаннатга кириб кетаверар экан-да. Шайx ҳазратлари, илтимос, ушбу масалага қандай жавоб бериш ҳақида маслаҳат берсангиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша одам жуда ҳам илмсиз, фаҳмсиз ва мулоҳазасиз одам экан. У ҳаммага очиқ-ойдин кўриниб турган оддий нарсани ҳам тушунмас экан. «Фалон нарсани қилса, жаннатга киради», деган гап ниҳоятда кўп. Намоз ўқиса, рўза тутса, садақа берса, қул озод қилса, жаннатга киради ва ҳоказо. Аммо «бундан бошқасини қилмаса ҳам» деган гап йўқ. Шунингдек, «Куфр келтирса, зино қилса, ўғрилик қилса, одам ўлдирса ва ҳоказо амалларни қилса, дўзахга киради» деган маънодаги гаплар ҳам қатор-қатор. Демак, мазкур амаллар жаннатга ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган нарсалардан саналади. Ким ўшалардан бирини қилса, жаннатга ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган нарсалардан бирини қилган бўлади. Охиратда эса банданинг бу дунёда қилган ишлари зарра миқдорича бўлса ҳам ҳисоб қилинади. Бу дунёда қилган амалларига қараб, қаерга кириши аниқланади. Ушбу содда ҳақиқатни англай олмаган одам Аллоҳ таолонинг мукаммал дини бўлмиш Ислом ҳақида тортишиб нима қилади?!

Қолаверса, жаннатга сазовор этувчи энг биринчи ва зарурий амал соф иймондир. Юқоридаги гўзал ваъдалар ҳам фақат иймонли, ихлосли мўмин-мусулмонлар учундир.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat