Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авлиёларнинг кароматлари ҳақида

00:00 / 05.06.2010 | eski savollar | 2284

Ассалому алайкум. Тариқат машойихлари каромат кўрсатиб, ҳар куни бомдод намозини Маккага бориб ўқиб келар эмишлар, шу нарса бўлиши мумкинми? Уйлари Маккадан анча узоқ. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Тариқат машойихлари эмас, Аллоҳ таолонинг валийлари, яъни дўстлари каромат соҳиблари бўладилар. Иймону ихлосида заррача шубҳа бўлмаган, тоат-ибодатларни адо этиш чоғида хушуъ-хузуъни маромига етказа олган, нафсини буткул енгиб, қалбини барча маънавий хасталиклардан поклай олган ва энг муҳими, Расулуллоҳ, Ҳабибуллоҳ Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари билан хулқланган ҳамда динда у зотга тўлиқ эргашган ҳар бир мўмин-мусулмон Аллоҳ таолонинг валийси – дўсти бўла олади, иншааллоҳ. Тариқат машойихларидан ҳам баъзилари, аниқроғи, камолга етганлари валий бўлишлари бор гап. Уларга Аллоҳ таоло каромат фазлини бериши мумкин. Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳабимизнинг каромат ҳақидаги тушунчаси эса қуйидагича:

АВЛИЁЛАРНИНГ КАРОМАТЛАРИ

Уларнинг кароматларига ва ишончли кишилардан тўғри қилинган ривоятларига ишонамиз.

Шарҳ: Уларнинг икроми учун содир бўлган кароматларини тасдиқлаймиз. Аммо Дажжол ва унга ўхшаганларга синов учун берилган одатдан ташқари ишларни тасдиқ қилмаймиз. Шунингдек, валийлардан адолатли, ишончли йўллар билан собит бўлган ривоятларни тасдиқлаймиз. Ҳар бир жоҳил ва ёлғончи қилган ривоятни эмас. Ёки уларга нисбат берилган расул ва набийларнинг шаънига лойиқ нарсаларни эмас.

Аллоҳ таолонинг элчилари бўлмиш расуллар ва набийлардан одатдан ташқари иш содир бўлса, одамлар ўшанга ўхшаш нарсани қилишдан ожиз қолсалар, мўъжиза бўлади.

Аллоҳ таолонинг элчилари бўлмиш расуллар ва набийлардан бошқа, аҳли тақво ва солиҳ одамдан одатдан ташқари иш содир бўлса, каромат бўлади. Аммо нотўғри йўлда юрган одамдан шундай иш содир бўлса, сеҳр ёки синов бўлади. Демак, сиз айтган ишлар ҳам ҳаётда содир бўлиши мумкин.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat