Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом Абу Ҳанифанинг «Муснад»лари ҳақида

00:00 / 10.09.2009 | eski savollar | 2267

Ҳурматли устоз, нима учун уламолар орасида Абу Ҳанифанинг «Муснад»лари машҳур эмас? Айтмоқчиманки, агар бир ҳадис келтиришса, ундан кейин Молик, Шофеъий, Аҳмад ва бошқа машҳур муҳаддисларнинг исмини ёзиб, «Буни фалончи ривоят қилган», деб ёзишади, лекин мен ҳеч ҳам «Бу ҳадисни Абу Ҳанифа – Имоми Аъзам ривоят қилган» деб ёзганларини ўқимадим. Ровийларни ёзганда учта сунний мазҳаб имомларининг исмини ёзишади, лекин Абу Ҳанифани ёзишмайди. Бунинг сабаби нима?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Учта мазҳаб имомлари ўзлари ҳадис китоби таълиф қилганлар. Яъни улар кейинроқ яшаб ўтганлар ва китоб таълиф қилишга фурсат топганлар. Имом Абу Ҳанифа улардан олдин яшаб ўтганлар ва асосан фиқҳий масалаларни ҳал қилиш билан машғул бўлганлар, аммо китоб ёзмаганлар. У кишининг айтганларини кейинроқ шогирдлари китоб шаклига келтирганлар. Лекин бу гап «Имом Абу Ҳанифа ҳадис илмида пешқадам эмас эканлар» деган хаёлга олиб бормаслиги керак. У кишининг ҳадис ҳофизларидан бўлганликларини имом Заҳабийга ўхшаш уламолар алоҳида таъкидлаганлар.

Имоми Аъзамга қилинган таъналардан энг каттаси у кишини ҳадис илмида қолоқ деб айблашдир. Душманлар: «Абу Ҳанифа ўн еттита ҳадис ривоят қилган, холос», дейишади. Бу ботил гап бўлиб, у киши ёлғиз ўзлари ривоят қилган ҳадисларнинг сони икки юз ўн бешта, бошқалар билан шерикликда ривоят қилган ҳадислари эса жуда ҳам кўп. У кишининг «Муснад» номли китобларидаги намоз бобининг ўзида бир юз саккизта ҳадис келтирилган.

 Абул Муайяд Муҳаммад ибн Маҳмуд Хоразмий Абу Ҳанифанинг муснадларини жамлаб, бир китоб шаклига келтирган. Бу китоб ҳижрий 1326 йилда Мисрда чоп этилган. Унинг ҳажми катта бўлиб, 800 саҳифача келади.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2019 йил 03-07/3341

Топ рейтинг www.uz Openstat