Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга 2 та савол билан мурожаат этмоқдаман.
1. Никоҳ вақтида келиннинг розилигини имом домла ва гувоҳлар эшитсаю куёв эшитмаса нима бўлади?
2. Бир дўстимизнинг никоҳини видеода кўриб ўтирганимизда, домла маҳр белгиламай ўқиб тугатдилар. Куёв бола ҳам “Менга маҳр белгилаганларини эслолмайман” деди. Маҳрсиз никоҳ қабулми? Энди куёв қанча маҳр бериши керак?
– Ва алайкум ассалом! 1. Куёв эшитиш шарт.
2. Кейин бўлса ҳам беради. Ҳозир келишиб маҳрни берсин.