Ассалому алайкум! Ғайридинлар мамалактида яшаймиз табиийки ишхонада бирга овқатланамиз овқатланиш вақтида ғайридинлар идиш тавоқларидан фойдалансак бўладими? Бизга уларнинг идишларини иштатиш ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Идишлар ғайридинники бўлганининг зарари йўқ. Унда нажосат бўлмаса ишлатиш мумкин. Агар нажосат бўлса ҳам темир, пластмасса ва чинни каби идишлар ўзига нажосатни шиммагани учун уларни оқиб турган сув билан бир марта ювилса пок ҳисобланади. Валлоҳу аълам!