Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ! Ҳазрат, ошнам билан тижорат қилмоқчийдик. Лекин ҳозир қўлимизда кўп пул йўқ эди. Дубай Исламик Банк дан қарз олмоқчийдик. Ўзимизам Дубайдамиз. Лекин, бу банк қарзни 6 ой ичида қайтарилса эвазсиз (яъни текинга) ва 6 ойдан кейин тўланса маълум миқдор қўшиб қайтариш (энг узоқ муддат 4 йил. 4 йилдан кейин тўланса берилган қарз суммаси ва унинг олтидан бир қисмини қўшиб бериш) ҳисобига берар экан. Шу тарафини ўйлаб, рибо эмасмикин деб олмай турибмиз(6 ой ичида уза олмасак керак). Ҳазрат, шу банкдан қарз олсак бўладими, умуман исломий банклар ҳам маълум миқдор ҳисобига қарз бериши шариъатимизда жоизми, агар жоиз бўлса бу ўша устига бериладиган маълум миқдор уларни хизмати учун бўладими? Савол беришдан олдин "Молиявий муомалалар" бўлимидаги аввалги савол-жавобларни ўқиб чиқдим ва фақат бир биродаримиз Қирғизистонда Ислом Тараққиёт Банки филиали очилганлиги ва шу банкдан пул олса бўладими деган саволларига, бу банк шариъат қоидалари асосида ишлайди деб жавоб берган экансиз. Бундан бошқа мавзуга алоқадор савол ва жавобни топа олмадим. (Агар бор бўлиб кўрмай қолган бўлсам, узр минг бора). Саволимда камчилик ё тушунмовчилик бўлса минг бор узр.
– Ва алайкум ассалом! Ислом банклари шариат таълимотлари асосида иш олиб боришади. Аммо сиз айтган гапларни тушуна олмадим. Устамага сўралаётган маблағ банк хизматими ёки бошқа нарсами аниқлаш керак. Уларнинг ўзларидан сўранглар.