Шайх ҳазратлари, сиз жуда кўп сафарларда, дин олимлари ва фан олимлари билан мулоқотда бўласиз. Ўзингизнинг ҳаёт тажрибангиз ва олимлик даражангиздан келиб чиққан ҳолда маслаҳатлар берсангиз. Комиллик даражасига чиқиш учун ҳам диний, ҳам дунёвий билимларни ўрганишда, юртимиздаги ютуқ ва камчиликларимизни ҳисобга олган ҳолда, юртимиз келажагини юксак даражаларга олиб чиқиш учун нималар қилиш кераклиги ва қандай илм ва билимлар соҳиби бўлишимиз лозимлиги ҳақида биз, ўзбек ёшларига устоз ва олим сифатида нималарни насиҳат қиласиз?
Жавобларингиз биз, ёшлар учун ибрат бўлади, деган умиддамиз.
Таълим ва тарбияни аъло даражада йўлга қўйиш керак. Барча керакли илмларнинг жамиятга ва унинг аъзоларига фойдасини оширишни йўлга қўйиш лозим. Ёшлар илм чўққиларига чиқиш орзусини амалга оширишга ҳаракат қилишлари, жамият эса уларга ёрдам бериши керак.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077