Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

07:34 / 07 май | Maxmud0770 | 440
Ассалому алайкум! 2 йил аввал сафардалигимда, аёлим онасини уйида эди. Бир куни телефонда жанжаллашиб қолиб, телеграм иловаси орқали “агарда мен қайтгунимча мендан рухсатсиз бирор жойга борсанг, талоқ қиламан ёки талоқсан (қайси лафзни ишлатганлигим эсимда йўқ)” деб смс жўнатдим. Кейин ёзган смс им унга етиб бормасдан олдин ўчириб юбордим. Аниқки у бехабар, бирор жойга борган бўлиши мумкин. Қайтганимда уйга олиб келдим бирга яшадик. Ҳозир ҳомиладор. Яқинда сизни жавобларингиз ичида “талоқни ҳеч ким эшитмаган бўлса ҳам, ўзи эшитса тушади” деган жавобни ўқидим, олдин бу ҳақида билмас эдим. Энди буни ҳукми нима?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Ал яқину лаа язуулу бишшакки” яъни аниқ нарса шак билан бекор бўлмайди – дейилган. Шунга биноан агар сиз талоқ қиламан ёки талоқ қилдим деганингизни аниқ билмасангиз талоқ тушмайди. Чунки никоҳ борлиги аниқ, талоқ қўйган ёки қўймаганингизда шак бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat