Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрлик ҳақида

00:43 / 09 апрель | samiya | 637
Ассалому алайкум! 1. Талабалик вақтимда жамғарган пулим бор эди. Шуни оиламдагиларга фойда олиш учун бермоқчи эдим. Яқинда эркаклар шуғулланиши учун фитнес зал очишмоқчи. Акамга бирор жиҳозини олиб бераман дедим. Акам пулни берсанг сенга ўзим фойдадан бериб тураман деди, яъни бир қийматни белгилаб ҳар ой бермоқчи. Мен бу пулни тил ўрганиш учун сарф қилмоқчиман. Оиламдагиларга қай ҳолатда пулни берсам судхўрлик бўлмайди. 2. Яқинда бир банк ходими бизни банкда омонат учун фатво берилган, судхўрлик эмас деди. Шаҳарни кўзга кўринган имомлари фатво берган экан. Шундай бўлиши мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Ўша жиҳозлардан бирини олиб муаййан бир ҳақ эвазига акангизга ижарага берсангиз сизга берган ҳаққи ҳалол бўлади. Гўёки бирор машинани ижарага бергандек бўласиз.
2). Нотўғри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat