Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Казои мубрам ва казои муаллак

00:00 / 04.05.2011 | eski savollar | 895
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!Савол: «Умуман олганда исломда икки тақдир: қазои мубрам, яъни ўзгармайдиган, қаттиқ ва мустаҳкам тақдир ҳамда қазои муаллақ, яъни муаллақ ҳолда осилиб турадиган, ҳар лаҳзада одамнинг бошига қўниб, фалокат келтирадиган тақдир бор. Бу ҳар икки тақдирни паст ёки юқори томонга ўзгартириш фақат Аллоҳнинг қўлида…» Очиқиш мўъжизалари. Пол.Э.Брегг. 4-5-бетлар.Юқоридаги фикр мазкур китобнинг сўз бошисида келтирилган. Таржимон бу билан шуни тушунтирмоқчи бўлади. Яъни, маълумки, касалликларнинг 99%и тўйиб овқатланиш, тўйганидан сўнг ҳам овқатланиш, зарарли овқатларни истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқади. Бу дунёда эса инсонга ихтиёр берилган. У ҳаётини қандай ўтказиши ўзига боғлиқ. Соғлигини асраса узоқ умр кўради, аксинча бўлса, тезда қариб, вафот топади. Китоб муаллифи Пол Брегг ҳам ҳаётида касалликларга чалинмай бир ҳалокат сабабли вафот топган. Худди шу маънони Муҳаммаджон хожи домла Ҳиндистоний (р.алайҳ)нинг бир аудио маърузаларида эшитгандим. У киши мазмунан айтдиларки, «Қазои мубрам деб ҳеч бир шартсиз қазога айтилади, мисоли ўлим. Ҳеч ким ўлмаслигини иложи йўқ. Эртами-кечми барибир ўлади. Бу қазои мубрам. Қазои муаллақ эса бир шартга таълиқ қилинган қазо. Мисол учун бир одамни бир солиҳ киши дуо қилади. Умринг узоқ бўлсин, дейди. Ёки беморларга шифо тилаб дуо қилинади. Бир сабаб ёки дуо билан умри ҳам узоқ бўлаверади, қисқа ҳам бўлаверади. Бемор ҳам бўлаверади, шифо ҳам топаверади. Бировни, масалан ёшларни машина уриб кетди, дейилади. Агар ўша ерга юриб бормаганида авария бўлмасди, балким узоқроқ яшарди. Мана шу ҳам қазои муаллақдир»Яна қўшимча қилиб айтаманки, халқимиз орасида ҳам «Ажалидан беш кун бурун ўлибди» деган гап юради. Муҳтарам устоз! Юқоридаги сатрларда келтирилган икки қисм қазо ҳақида китобларимизда бирор маълумот берилганми? Мени яна тушунмаган жойим инсоннинг узоқ умр кўришига ўзи сабабчи ёҳуд ёш ўлиб кетишига ҳам ўзи сабабчи бўлиши мумкинми? Мазкур икки қисм қазони тушунтириб берсангиз.Дин йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳ бардавом айласин! Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳақида ақийда ва ҳадисларнинг шарҳи бўлган китобларда анчагина гаплар келган. Сиз келтирган гаплар ўшаларга мос.

Топ рейтинг www.uz Openstat