Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етти хил қироат

00:00 / 29.05.2007 | eski savollar | 1205
Ассалому алайкум !1. Қуръонни қироат қилиш ҳаммага маълум бўлган 7 хил қироат мавжуд. Аммо баъзиларнинг айтишича у 14 хилга айланганмиш. Шу гаплар ростми?2. Агар кишида шахсий Қуръон мусҳафи бўлса, унинг кишидаги ҳаққи қандай бўлади?3. Қуръонда келган Фиръавнни хотини азизлиги жиҳатдан Марям онамиздан устунмилар?4. Аллоҳ ягона. Қуръонда келган ҳитобларда биз деб келган, мен эмас. Бунинг ҳикмати нимада?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

3. Аллох таоло Куръони Каримда мўминларга Фиръавннинг хотини ва Биби Марямни мисол килиб келтиради:Аллох иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол килиб кўрсатди. У (хотин): «Роббим, менга Ўз хузурингда, жаннатда бир уй бино килгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва золим кавмлардан нажот бергин, деб айтди.Фиръавннинг хотини ўша пайтдаги энг катта подшохнинг аёли эди. Емак-киймакда тўкин эди. Нимани хохласа, шуни килиши мумкин. Касрларда, турли неъматлар ичида фарогатда яшашига карамасдан кофир ва золим эрига ва кавмига карши чикди. Аллохга иймон келтирди. Аллохдан жаннатда уй куриб беришни сўради. Бу эса дунё хойи хавасидан устун келишнинг олий мисолидир.Мўминларнинг иккинчи мисоли Биби Марямдирлар.Ва Марям Имрон кизини (мисол келтирди), у фаржини пок саклаган эди, Биз унга Ўз рухимиздан пуфладик ва У Роббисининг сўзларини хамда китобларини тасдик килди ва итоаткорлардан бўлди.Биби Марям Имроннинг кизи Аллохга соф эътикодда бўлганлар ва ўзларини хам соф тутганлар. Яхудийлар тухмат килганларидек нопок бўлмаганлар. Аллох таоло Жаброил фаришта оркали ўша пок жасадга ўз рухидан «пуф» дейиши билан Ийсо алайхиссаломни ато килган. Бу киссалар бошка сураларда батафсил келгани учун биз бу ерда яна такрорлаб ўтирмаймиз, факат шуни таъкидлаймизки, у киши Аллохнинг сўзларига ва китобларига иймон келтирганлар хамда итоаткор кавмлардан бўлганлар. Мўминлар, Биби Марям хаётларидан ўрнак олишлари керак.Аммо Фиръавннинг хотини Мариям онамиздан устун деган гап йўк.4. Бу ёш болаларнинг саволи. Сизга ўхшаган азизларимиз бу саволни бир неча бор беришган ва унга жавоб берганмиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat