Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон

21:59 / 01 март | бек | 538
Ассалому алайкум! "Эй Муҳаммад (с а в), аниқки сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз. Лекин Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир" Шу оятни маноси магзини билмокчи эдим. Бир одам билан озрок тортишгандай булдим. ...хозирнинг узида шу саволни ёзаётиб оятни яна бир укиб жавоб топгандай булдим. "У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир" Топган жавобимни оддий тушунтирсам: (Бир одам куйи бор уни олдига яхши бир ем солиб устини ёпиб куйди ва нимага емадинг деб куйни уриб жазолади.) "У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир" оятни қайта ўқиганимда эса: (ўша одам бу қўй бу емни емаслигини билади ва ем бермади) шу хулосани чиқардим. Илтимос иймон қалбга берилиши хақида оддийроқ тушунча ёзиб ўтсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Қосос” сурасида қуйидагича марҳамат қилади: 

 إِنَّكَ لَا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَن يَشَاء وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ۝ 

56. Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билувчидир.
Демак, одамларни ҳидоят қилиш фақат Аллоҳ таолонинг измидадир. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг, ҳатто охирзамон Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам бу ишга қурблари етмайди. Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишини ҳидоят қилиш имконига эга бўлганларида, амакилари Абу Толибни ҳидоят қилган бўлар эдилар. Аммо бунинг имкони бўлмади. Абу Толиб ҳидоятга муяссар бўлмай, дунёдан ўтди. Бунинг учун Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ афсус чекдилар. Аллоҳ таоло эса бу ҳақда Пайғамбарига ушбу оятдаги баёнотни берди:
«Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан».
Сенинг ишинг бандаларга Аллоҳнинг даъватини етказиш, холос. Ҳидоят қилиш сенинг ҳаққинг ҳам, вазифанг ҳам эмас. Шунинг учун ҳидоятга кириши орзу қилинган баъзи кишиларнинг ҳидоят топмаганларидан хафа бўлма.
«Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир».
Ҳидоят қилиш фақат Аллоҳнинг иши. Чунки
«У ҳидоятга юрувчиларни яхши билувчидир».
Ўша илми асосида кишиларни Ўзи билиб, ҳидоятга бошлайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat