Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муллага бориш

00:00 / 04.04.2011 | eski savollar | 933
Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ! 2,5 ёшли о'г'лимни 10кундан бери мазаси бо'мади. жуда инжиқ,йиг'ливуради,шайтонливуради. о'зиям жуда қийналди,бизаям қийналдик. кейин о'қитишга обордик. домла о'тирган ҳонага кирдик. аёлла эркела ко'пчили хонтахта атрофида о'тиришипти,бизаям о'тирдик бола билан. домлани олдидаги нарсалага ко'зим тушди:баклашкалада сувла қопқог'и очиқ турипти. кейин китобини ёнида,2-3та қизлани,аёллани расми турипти. ко'нглимдан "иссиқ совуқ қиларкан" диган фикр о'тди.,унча иҳлос қимадим. У узоқ вақт о'қиди, куф суф қилди ҳаммага.Манам роса эснадим,ҳо'жейиним ҳам болам ҳам эснади. (Кинна кирган бо'лса эснаганда чиқади диб этишарди) лекин ман ко'нглимда Оллоҳимдан шифо со'радим о'г'лимга, чунки домлага ишонмадим... Оллоҳга шукурки,болам тинчланди.албатта до'ҳтиргаям обориб дорила олдик. ман о'қитганимизданмас балки Ҳудодан со'раганимиз учун яхшиланди диб о'йлавомман. Саволим: Биз гуноҳ иш қилмадикми болани домлага обориб о'қитиб? Устоз,илтимос,о'г'лимизни сиз ҳам дуо қилинг,у тузалиб мо'мин қобил инсон бо'лсин. Воҳтингизни олганим учун кечиринг,устоз.Каттакон раҳмат сизга!Оллоҳим сизни ва оила а'золаризни о'з паноҳида асрасин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Беморни аввал табибга олиб бориш керак. Сиз дўхтир деганларга. Улар бўлса бемор эмас деса, кейин тақводор ва илмли кишига дам солдириш керак. Сиз айтган домла эмас, бахшими ёки жинкашми бўлса керак. Сиз у ҳақида айтган ҳолат шариатга тўғри келмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat