Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофир бўламанми

10:52 / 18 февраль | zebo | 865
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен оилалиман номоз ўқимиман, чунки қишда уйда ғусл қилиш учун шароитимиз йўқ кун совуқ иссиқ ҳаммом йўқ. Бу учун жуда афсусдаман. Ҳурматли устозлар мен аввал ўзимга фол очирардим ва буни ширк эканлигини билмасдим(ширк сўзига тушунмасдим ҳам) энди биламан ва тавба қиламан қиган ишимга жуда жуда афсусдаман Аллоҳ кечирсин мени! Саволим шуки 6 ойлик қизим бор кўп йиглайди инжиқ жуда қайнанам фақат чироқ ёқамиз эскича дейверади мен керакмас десам ҳам аввал қигансан яна қиласан дийди. Мен асабим бузилиб жеркиб ҳам ташиман. Қуронда ҳаром дийилган деб қориларни марузаларини эшиттирсам ҳам ишонмайди менга. Нима қилай, эрим ҳам табийки онаси тараф. Шу болага бир нарса бўлса уйинга кетасан дийди, аро йўлда қолдим нима қилай докторга ҳам кўрсатдик фойдаси йўқ, кўп йиғлайди. Нима қилай билмайман илтимос

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Энг яхшиси ўзингиз ўқиб дам солинг. Ўз яшайдиган уйда ғуслга шароит йўқ деб ёлғон гапирманг. Чақалоқ бор уй ҳеч бўлмаганда илиқ тутилиши аниқ. Ўша уйнинг бурчагида катта тоғорани олиб кириб бошингиздан сув қуйиб олиш ҳеч қанақасига қийин эмас. Ношуд бўлманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat