Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илмлилар қарама қаршилиги

20:59 / 10 февраль | Мухаммад | 535
Ассалому алайкум! Савол озгина очиқроқ олдиндан узр, тарихда умуман Ислом тарихида илмли олимлар бир-бирини ёмон отлик қилиши камситишлари бўлганми? Аллоҳ рахм қилсин, бизнинг даврга келиб илмлилар бир-бирини кўзига чўп суқишмоқда, бундан келадиган офат балолар хақида ҳадислар бўлса кутиб қолардик.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Азалдан олим инсонлар ҳеч бир ўринларда бир-бирларини ёмонотлиқ қилган ёки камситган эмаслар. Уларда ҳақни баён қилиш учун илмий мунозаралар бўлган. Мунозара қилувчилар “шеригимнинг қалбига ҳақни солгин, мен адашаётган бўлсам менга ҳақни кўрсатгин. Бу мунозарамиз барчамизнинг дунё ва охиратимизга фойдали бўлиини насиб қилгин” деган ниятда бўлишган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Мадинаи мунавварага борганларида хуфтондан кейин бошласалар бамдод вақтигача илмий мунозаралар қилганлар. Уларнинг мунозаралари ўта даражада фойдали бўлиб, имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ минглаб масалаларда ўша мунозаралардан фойдаланганлар. Уларнинг бир-бирларига бўлган эҳтиромлари чексиз эди, атрофида тўпланганлар жаннат боғида сайр қилгандек бўлишар эди. Бу худди алоҳида-алоҳида хоналарда ёниб турган якка-якка шамчироқлар битта хонага тўпланиб бутун хонани нурафшон қилгандек бўлар эди. Уларнинг илмий ихтилофлари бири билан бошқалари билмаган нарсалари билиб олишга, тушунмаган нарсаларини тўлиқроқ тушиниб олишга сабаб бўлар эди. Уларда ҳеч қандай нафсоний тортишув, бир-бирини мулзам қилиш, халқ ичида шарманда қилиш, нариги тараф билмаган нарсасини биладиган бўлса билиши билан ғурурланиш  деган нарса бўлган эмас. Ҳатто мунозара охирида бир-бирларидан кечирим сўраш, ҳатто қўл ва пешоналаридан ўпиб қўйиш ишлари ҳам содир бўлган. Бу дегани илмлилар орасида мунозара бўлмаслиги керак дегани эмас. Албатта бўлиши керак, бунда мунозара қилувчи икки томон ва кузатувчи сифатидаги учинчи томон мунозара одобларига тўлиқ амал қилишлари керак. Бу ҳам алоҳида бир фан бўлиб, унинг ҳам жоиз ва ножоиз, ҳалол ва ҳаром томонлари бор. Буни билмаганлар аралашмасликлари керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat