Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир неча саволлар

00:00 / 20.05.2007 | eski savollar | 710
Ассалому алайкум Ҳурматли устоз сизга қуйидаги саволларим бор эди. Илтимос жавоб берсангиз.1.Узбек ҳалқимизда "қон чиқариш" деган одат бор. Яъни бир муҳим ишни бошламоқчи бўлса ёки бир нарсани қўлга киритса ёки бемор тузалиб кетсин деб хуроз, курка ёки қўй суйиб қон чиқаришади. Бу нарса шариатда дурустми? Мазкур сабаблар билан худойи қилиш одати ҳам бор. Бу тўғрисида шариатимизда нама фатво бор? 2.Бизда баъзида бир муҳимроқ меҳмон келса оёғини остига қўй сўйишади. Бу иш шариатга тўғри келадими? 3.Мен АҚШ да яшайман. Бу ерда катта супермаркетларда қўй ва мол гўшти сотилади. Бу гўшт қайси йўл билан сўйилган менга номаълум. Сўрай десам бир тайинли одамни билмайман. Ҳалол гўшт сотадиган мусулмон дўконлари ҳам бор, лекин улар мен турадиган жойдан узоқда ва у ердаги гўштлар қиммат. Шу ҳолатда супермаркетдаги гўштни еса бўлаверадими?4.Бизни юрт Ўзбекистондаги мавқеи бир биридан қолишмайдиган, турли уломоларни бир масала устидан берган фатволари турлича бўлади. Бундай ихтилофлар кам эмас. Бу уломолар юртимизда катта уломолар ҳисобланади. Бу уламоларни барчалари ҳозирги замонда яшаяпти ва улар ҳанафий мазҳабида. Уларни фатводаги ихтилофлари нима сабабдан? Бу ҳолда бир муайян уломони устоз билиб фақат уни фатвосини қабул қилиш керакми ёки кўнглига яқин фатвони олиш керакми ёки булардан қилиниши осон бўлганиними? Шариатимизда бу тўғрисида қандоқ гап бор?Аллоҳ ажрингизни берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

2. - Бу каби сўйиш шариатда йўк.3. - Узок ва киммат бўлса хам халоллиги аник гўштни олганингиз афзал. Балиқ қаерда бўлса халол. Аслида хиристиан ва яхудийлар ўз динлари таълимотига мувофик сўйган бизга хаолол килинган хайвонларнинг гўшти хам дуруст. Аммо буни аниклаш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat