Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

талоқ қилиш ҳақида

00:00 / 24.03.2011 | eski savollar | 1499
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари!Зарурий бир масала хусусида фатво беришингизни илтимос қиламан:Ёшим 27да, 2 фарзандим бор. 22 ёшимда ота-онамнинг ихтиёри билан турмушга чиқдим. Бу турмушни хоҳламасдим, чунки ко'нглим бошқа бировда эди. О'збекчилик, ота-она ризолиги - қабул қилдим. О'ша кезлар отам қаттиқ касал - инсулт бо'либ қолган, қарор бериш ко'проқ онамнинг ихтиёрида бо'лди.Турмушга чиқдим. Ҳамма нарсани ичимга ютиб, Аллоҳ розилиги учун яхши ният билан турмушимни бошладим. Аммо ҳаёт кутганимдек эмас эди. Ҳар қанча уринмай, ко'николмадим. Қийинчиликларни энголмадим. Турмуш о'ртог'имни ма'рифат билан тарбияламоқчи бо'лдим, мас'улият ҳиссини уйг'отишга қайта-қайта уриндим... Руҳан ёлг'изликдан чарчадим. Яна "Барибир ажрашиб кетаман" деган ичимда саркашлик ҳам бор эди. Чунки, ко'нглимдагидек инсон бо'лмагани боис, аёллик вазифаларимни ҳам то'лиқ уддалай олмадим, шекилли. "Бунақа турмушга лойиқ эмасман", деган исён юрагимни ог'ритарди. Ислом аҳкомларини озми-ко'пми тушунганим боис, о'зим билан о'зим олишиб яшардим. Кескин қарор беришда Аллоҳдан қо'рқардим. Фарзандлар туг'илса, изга тушар дедим, орада икки фарзандли ҳам бо'лдим. Аммо турмушимиз борган сайин эмирилиб, ишончсизланиб, охири ё'қолиб бораверди. Бу турмушимдан эслашга арзирли бирор ширин хотира ҳам қолмади...Турмуш давомида бир талоқ кейин учталоқ ҳам тушди. У: "Агар шу ишни қилсанг, учталоқ бо'ласан", деганди. Ҳолбуки, мен у айтган ишни қилиб бо'лгандим. Учталоқ тушиб қолганини айтдим ва қайта никоҳ о'қитилди... Аммо шу билан турмуш ҳеч ижобий ҳолга юз о'гирмади. Бир куни у мен яшайдиган уйда ё'қлигимдан фойдаланиб, о'зга аёлни олиб келганини сезиб қолдим. Шу билан унинг юзига ҳам боқмадим. Уч йил то'лди, эр билан бирга яшамайман. У болалардан ҳам хабар олмайди. Охирги марта: "Сени талоқингни ҳеч қачон бермайман ва эрга тегсанг ҳам яшатмайман" деганди...Муҳтарам Шайх Ҳазратлари, менинг ҳукмим нима бо'лади? Давлат томонидан қонуний ажрим бо'лган, аммо диний тамондан қандай ҳал бо'лади?Қайта турмушга чиқиш учун ундан талоқ олишим лозимми?Э'тибор ва жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У талоқ бермаса, арз қилиб, илмли одам ва икки тараф вакиллари орқали никоҳни буздиринг. Кейин идда ўтирасиз ва янги эрга тегсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat