Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ношукурлик эмасми?

18:54 / 30 январь | Jahongir | 653
Ассалому алайкум! Устозлар.Мен ношукурлик килаябманми ёкми билмокчи эдим.Аллоҳга кулимдан келганча камчиликлар билан шукр киламан.Аммо молиявий жихатдан коникмай Аллоҳ буюрган дуоларни, истигфорларни хамда ривоятда келган амалларни масалан:Хар куни кечкурун вокеа сурасини укиса камбагаллик етмаслиги хакида келган ривоят.Мана шуларга амал килиб молиявий жихатдан ривожланишга харакат килсам.Бу ерда Аллоҳ берганларига каноат килмай харакат килгандек ношукурлик буладими ёки ёкми?Лекин мзни бу харакатларим иккинчи даражали булиб асосийси Аллоҳ розилиги учун булган харакатлардир.Истигфор айтганимда хам моддий томон учун эмас балки гунохларим кечирилиши учун моддий томонни Аллоҳни иродасига колдираман.Лекин намоздан кейинги дуолар,кечкурун вокеа сурасини укишдан моддий томон кузланган булади.Бу харакатларим эса яхши яшаш учун.Яхширок уй,машина,яхши яшаш кабилар.Аллоҳ сизу бизга икки дунё бахту саодатини берсин!омин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бандасига 16та эшикдан ризқ беради. Банданинг иши ўша эшикларни таққиллатишдир. Масалан энг катта ризқ эшиги намозни аҳамият бериб ўқиш ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасида марҳамат қилади: 

 وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى۝ 

132. Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир.
Яна бири истиғфордир. Аллоҳ таоло “Нуҳ” сурасида марҳамат қилади: 

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا۝ 

10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
«Истиғфор»нинг луғавий маъноси «мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўраш»дир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Агар бу оятга амал қилсангиз...

 يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَارًا۝ وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا۝

11. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир.
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир.
Яна бири силаи раҳмдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ رِزْقُهُ أَوْ يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ cоллaллoҳy алайҳи васалламнинг «Кимни ризқининг кенг қилиб берилиши ёки ажали кечга сурилиши(умри узоқ бўлиши) хурсанд қилса, силаи раҳм қилсин», деяётганларини эшитдим». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Яна бири мукофотини фақат Аллоҳнинг Ўзидан умид қилиб инфоқ(эҳсон) қилишдир. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

 مَّثَلُ الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنبُلَةٍ مِّئَةُ حَبَّةٍ وَاللّهُ يُضَاعِفُ لِمَن يَشَاء وَاللّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ۝ 

261. Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди ҳар бошоқда юзтадан дони бор, етти бошоқни ўстириб чиқарадиган бир дона донга ўхшайдир. Ва Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига янада кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.

 الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللّهِ ثُمَّ لاَ يُتْبِعُونَ مَا أَنفَقُواُ مَنًّا وَلاَ أَذًى لَّهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ۝ 

262. Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмайдиган ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар.

Бу амаллар қилиниши керак бўлган ишлар ҳисобланади. Бу ношукурлик эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat