Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ТАКДИР.

00:00 / 19.03.2011 | eski savollar | 1877
Ассалому Алайкум ва рохматуллохи ва барокатух мухтарам Шайх Хазратлари."Сунний акийдалар" нинг "казо ва кадар" ига тегишли саволим(аниклик киритиш) бор эди.Аввал айтиб утмокчийдим, "Аллох Бор, Аллох Бир, У Буюк, барча мактов ва улугворлик Уникидир, Унинг куч-кудрати чексиз", У бизга мархамат килган "Куръони Карим" оятлари энг тугри ва хеч кандай тортишувларга мухтож эмас. Менинг хам тортишиш ёки улар буйича кушимча исбот сураш ниятим йук. "Казо ва кадар" тугрисидаги мисраларингизни кайта-кайта укиб мулохаза килишимча, Аллох, банданинг умри давомида Узи учратадиган турли ходисаларга, уларга такдир килиб турли хил(яхши ва ёмон) ечимларни белгилаб куйиб, бандани синов килар. Яни инсоннинг хамма тана аъзолари сузсиз Аллохга буйсуниб, балки факат аклнинг эркини кисман банданинг узига бериб куйгандир, "Сабр килиб яхшини танласа-узига яхши, сабр килмай ёмонини танласа-узига ёмон"-маъносида. Лекин албатта, Аллох, бандаси онгининг тасаввурига хам сигмайдиган Узининг илми-азалийси билан банданинг кайси йулни танлаб кандай такдирга эга булишини олдиндан билиб, Лахфул-махфузга мухрлаган.Шулар буйича нима дейсиз, тугри тушунаяпманми ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мисра шеърда бўлади. Мен шеър ёзишни билмайман. Тўғри тушунгансиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat