Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онам ҳақига дуо

00:00 / 16.03.2011 | eski savollar | 901
Ҳазрат ота-онам ҳақларига дуо қилиб қо'йинг илтимос. О'зим водийданман, Тошкентда ишлайман. Водийга ота-онамни зиёратларига борганимда китоблариздан олиб бораман, Алҳамдулиллаҳ онам намоз о'қишни бошладилар, китобларингизни о'қиб борадилар, китобга меҳрлари шундай ошканки мен уларга еткизиб олиб бориб беролмаяпман, Иншааллоҳ яқин кунларда зиёратларига кетяпман, яқинда чиққан китобларингизни сотиб олдим, Иншааллоҳ ота-онамга олиб бораман. Лекин отам хали ибодатни бошлаганлари ё'қ, қанча онам ҳам тушунтиришларига қарамай пайсалга солиб бир кун пенсияга чиққанда о'қийман дейишяпти. Бир кун иккита о'ртог'им уйга меҳмонга келди. Отам, мен ва орто'қларим билан гаплашиб о'тирганимизда, бир о'ртог'им ҳам шундай гапни айтди. Кейин мен унга: Биласанми ко'пчилик бу дунёда қарилик ёшига етишига ва бир кун келиб ибодат қилишига ишонади, ваҳоланки қанчадан қанча го'даклар, йигитлар борки қарилик насиб қилмасдан бу дунёдан о'тиб кетяпти, қанчадан қанча қарилик насиб қилган инсонлар борки халиҳам ибодатни пайсалга солаятганлар бор ва қанчадан қанча қарилик насиб қилиб, ибодат қилаётган инсонлар ҳам борки, шу ибодатни нега ёшлик йигитлик чог'имда қилмадим деб афсусланаётганлари қанча, уларга о'хшаб афсусланмасдан ҳозирдан ҳаракат қилиш керак, бизни энг катта айбимиз эртанги кунимизга ишонамиз, ҳамма нарсани эртага сурамиз, Аллоҳ биздан эртанги кунимизни, эртанги намозни со'рамайдик - у, бугунги қилган бугунгача қилган ва қилаётган амалларимизга жавоб берамиз, дунё уч нафасдан иборат, биринчиси олиб бо'лган нафасимиз, иккинчиси олишимиз керак бо'лган нафас, лекин биз билмаймиз шу нафасни оламизми ёки ё'қ, учинчиси биз айни дамда олаётган нафас, мана шу олинаётган нафасимизда Аллоҳ деб ибодатида бо'лайлик, Иншааллоҳ, нажот топувчилардан бо'ламиз дедим. Шунда отамга қарадим улар бошларини эгиб, ма'юс мени эшитаётгандилар, мен бундан жуда ҳам та'сирланиб кетдим, ко'зимга ёш келди, ҳафа қилиб қо'ймадиммикин деб қо'рқдим, у ёг'ига давом эттиролмадим, о'ртоқларим ҳам бошқа фикр билдиришмади. Энди биз томонларда насиҳатга ярайдиган одамни ҳам топиш қийин, чунки қишлог'имиз масжидида намоз о'қийдиган чоллар ароқ, нос исте'мол қилади, масжидимиз имоми жуда ёш, шунинг учун ко'п чоллар гарчи намоз о'қисада уни насиҳатини олмайди. Лекин мен Иншааллоҳ бор имкониятим даражасида ҳаракат қиламан, ҳидоят Аллоҳдан, улар мени о'қитишди, нима то'гри ва нима ното'г'рилигини илм олиб англай бошладим, илм олишимда менга меҳрибонлик қилган қадрли инсонларимга ҳам ҳақиқий то'г'ри ё'лни англашлари учун ҳаракат қиламан ва доим Аллоҳдан со'райман. Бу сайтнинг фойдаланувчиларини ко'п қисмини ёшлар ташкил қилади, о'зим ҳам хали ёш бо'лганим учун буни хис қиламан ва о'йлайманки аксарият инсонларда мен каби бир хил вазият. Ҳазрат ко'п ёзворганим учун узр, чунки буларни сизга ёзиб анча таскин топдим, Аллоҳ сизда рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ ота-онангиз ва яқинларингизни кўпчилик қатори Ўз ҳидоятига бошласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat