Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш масаласида маслаҳат беринг

00:00 / 09.05.2007 | eski savollar | 1691
Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва боракатухМухтарам шайх хазратлари Уйланиш масаласи буйича маслахат сурамокчи эдим.Хозир менинг аллакачон уйланадиган пайтим. Мен сизнинг сайтингиздан уйланишга доир куп нарсаларни ургандим ва диндор бир кизга уйланишга харакат килаяпман. Бир киз билан динимиз буюргандек учрашиб танишдик. У киз хам турмушга чикишга рози булди. Лекин у кизнинг ахлоки хакида батафсил маълумотга эга эмасман. Турмуш куриб кетган опаларим бу кизга уйланишимга умуман карши. У киз хакида бироз суриштирган экан. Лекин уларнинг суриштиргани холис эмас. Уларнинг фикрича мен олийгохда укиетганим учун киз хам олийгохни битирган булиши керак. Хозир бир карорга кела олмаяпман. Аллох улар оркали мени кизнинг солиха эмаслигидан огохлантирмокчими ёки уларни шайтон бизга карши куйяптими билолмаяпман. Сизнинг маслахатингиз менинг учун жуда кийматли. Илтимос маслахат беринг. Аллох сизга бундан хам зиёда илм берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Келин танлашда олий ўқув юртида ўқийдиган бўлиши шарт деган гап динимизда йўқ. Балки келин танлашда энг асосий белги унинг диндорлигидир. Бу ҳақда тўлиқ маълумот олиш учун «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 13 – жузига мурожаат қилишингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat