Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иблис фаришта бўлганми?

00:00 / 12.03.2011 | eski savollar | 1945
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ Шайх ҳазратлари!Қуйидаги савол пайдо бўлиб қолди, уни сизга беришга ижозат бергайсиз:57-Масала. Иблис алайҳи лаънаҳ Аллоҳга ибодат қилган пайтда Аллоҳ ва фаришталарнинг наздида мўъмин бўлгани ҳақида.Иблиснинг тақдирида бахтсиз бўлиш ёзилган экан. Ҳаётининг аввалида тоаткор бўлгани учун мўъмин эди. Вақт-соати етиб, Одам (а.с.)га сажда қилмагани учун тақдиридаги ёзув амалга ошиб, кофирга айланди.«Бас, фаришталарнинг барчалари жам бўлиб, (Одам учун) сажда қилдилар. Фақат Иблисгина кибрланиб, кофирлардан бўлди». (Сод сураси 73-74-оятлар).Манба: МУҲАММАД ЗОҲИД ҚЎТҚУ ИБН ИБРОҲИМ АЛ-БУРСАВИЙАҲЛИ СУННАТ ВАЛ-ЖАМОАТ АҚОИДИМутаржим Мирзо КЕНЖАБЕКБир маърузада эшитгандим, Шайтон (Иблис) ҳам аввал Азозил исмли фаришталар устози булган дейилганди. Бир куни фаришталар бизнинг орамизда Аллоҳга осий бўлиб қоладиганимиз чиқаркан, бизларни ундай бўлиб қолмаслигимизни дуо қилинг деганда, Азозил мендан дуо сўрашмоқдаку деб, кибрга кетиб, буларни осий бўлиб қолишдан асрагин деб Аллоҳдан сўраганда, туғёнга кетган экан. Маълумки, фаришталар нурдан яратилган, шайтон эса оловдан. Бундан келиб чиқиб, қандай қилиб шайтон фаришталарга устоз бўлган ёки Аллоҳ Ўз илм сифати билан унинг кофир булишини билиб оловдан яратганми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Кўпчилик уламолар Азозийл ҳақидаги ривоятларни Бани Исроилнинг тўқималаридан дейишади.Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида маҳамат қилади:«Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У, золимлар учун нақадар ёмон бадалдир».Кофиру мушриклар – жиноятчилар исёнлари билан аслида кимга эргашаётганларини биладиларми? Бу саволга жавоб бериш учун Аллоҳ таолога нисбатан қилинган биринчи исённи эслаш керак. Биринчи исён қачон ва ким тарафидан содир бўлганини билиш учун эса:«Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла».Бу ўша машҳур қиссага ишора. Аллоҳ таоло Одам Атони тупроқдан Ўз қудрати билан яратиб, унга жон киргизганидан сўнг, фаришталарга Одамга сажда қилишни буюрди.«Бас, ўшанда улар сажда қилдилар.»Фаришталар Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, одамга сажда қилдилар. Уни иззат-икром этдилар.«Магар иблис қилмади.»Иблис Одамга сажда қилмади.«У жиндан бўлган эди.»Демак, иблиснинг асли жиндир. Баъзилар гумон қилганидек, фариштадан эмас.«У ўз Роббининг амридан чиқди.»Робби унга Одамга сажда этишни буюрди, у амрга бўйсунмади— одамга сажда қилмади. Натижада, Аллоҳнинг лаънатига учради.«Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?!»Уларга қўшилиб Менга исён қиласизларми, Менинг амримдан чиқасизларми?!«Ҳолбуки, у сизларга душман-ку!»Қайси ақл билан душманнинг айтганини қиласиз, унинг йўлидан юрасиз?!«У, золимлар учун нақадар ёмон бадалдир.»Иблис кофирлар томонидан Аллоҳнинг ўрнига қўйилган жуда ҳам ёмон бадалдир. Аслида, инсон бу дунёда Аллоҳга тоат қилиб, Унинг амрига бўйинсуниб яшамоғи лозим эди. Аммо Аллоҳга тоат этмаслиги ва Унинг амрига бўйинсунмаслиги ила иблисга тоат қиладиган ва унинг йўлига юрадиган бўлиб қолди. Роҳманни қўйиб, шайтонни танлади. Шайтонни Роҳманга алмаштириб олди. Унинг бу иши нақадар ёмон бадалдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat