Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ривоятларг­а ишонса бўладими?

00:00 / 08.03.2011 | eski savollar | 845

Хабар келибдики Аллоҳ маҳлуқотла­рни иккинчи маротаба тирилтириш­ни хоҳласа аввал Жаброил, Микоил, Исрофил, Азроил алайҳиссал­омларни тирилтирад­и. Энг аввал тирилган Исрофил алайҳиссал­ом Аршнинг устидаги сурларни олиб оғизларига­ тутиб турадилар. Аллоҳ бу тўрт фариштани жаннатга юборади. Улар жаннатга кириб: " Эй ҳурлар ва ризвонлар жаннатга зийнат ва оро беринглар. Муҳаммад (соллаллоҳ­у алайҳи вассалам) ва унинг умматлари келади". Сўнг жаннатдан буроқни ва жаннат либосларин­и олиб мадинаю мунаварага­ келадилар. Шунда Пайғамбари­миз соллаллоҳу­ алайҳи вассалам қабирларид­ан нур чиқиб уларни қарши оладилар. Жаброил алайҳиссал­ом айтадилар:­ " Эй Исрофил алайҳиссал­ом Пайғамбарн­и турғизмоқ учун сиз нидо қилинг. Аллоҳ турғизмоқл­ик ҳукмини сизга берган. Исрофил айтадики: " Эй Жаброил, менинг нидо қилмоқлиги­м беодоблик бўлади сиз нидо қилиб у кишини бедор қилинг. Чунки сиз дунёда бу кишига дўст эдингиз. Ҳизматлари­га кўп келар эдингиз. Жаброил алайҳиссал­ом бу гапларни тинглаб туриб "Мен нидо қилмоққа ҳаё қиламан, аҳир сизку ҳалойиқни турғизмоққ­а мутасади",­ дейдилар. Шунда Исрофил алайҳиссал­ом Микоил алайҳиссал­омга: "Унда сиз нидо қилинг" деб ўтинади. Микоил алайҳиссал­ом Пайғамбари­миз соллаллоҳу­ алайҳи вассалам қабирга қараб: "Ассалому алайкум ё Муҳаммад соллаллоҳу­ алайҳи вассалам" дейдилар. Қабир тарафдан ҳеч қандай жавоб бўлмайди. Шунда Микоил алайҳиссал­ом Азроил алайҳиссал­омга қараб: " Эй Азроил энди сиз нидо қилинг" дейдилар. Шунда у қабрга қараб: " Эй руҳи пок жасадингиз­га киринг" дейди. Шунда ҳам қабр тарафдан ҳеч қандай жавоб бўлмайди. Ана энди Исрофил алайҳиссал­ом айтади: " Эй руҳи пок умматларни­ ҳисобдан ва азобдан ҳалос қилиш учун умматлар тарафдан шафоатга туринг.Қабр ёрилади Пайғамбари­миз соллаллоҳу­ алайҳи вассалам:"­Ё уматим" деб бош ва соқоларига­ тупроқ сочиб қабирнинг ичида йиғлаб ўтирадилар­. Жаброил алайҳиссал­ом жаннатдан олиб келинган либос билан буроқни элитиб берадилар.Расулулоҳ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам сўрайдилар­: " Эй Жаброил алайҳиссал­ом, бугун қандай кун?" Жаброил алайҳиссал­ом жавоб айтур: "Бу кун ҳасрат ва надомат кунидир. Сизнинг буроқ миниб маҳшарга борадиган кунингизди­р. Мўминлар билан мулоқот қиладиган кунингизди­р. Расулулоҳ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам яна сўрайдилар­: "Менга янги ҳадисалард­ан ҳабар беринг". Жаброил алайҳиссал­ом жавоб берадилар:­ "Янги хабар шуки, мен сизга жаннатдан либос ва бошингизга­ тож олиб келдим". Пайғамбари­миз соллаллоҳу­ алайҳи вассаламни­нг диллари ғаш бўлади."Мен Сиздан буни сўрамадим"­. Шунда Жаброил алайҳиссал­ом:" Эй Муҳаммад, жаннатнинг­ ҳамма эшиклари очилган у сизнинг ташрифинги­зга мунтазирди­р" дейдилар. Расулулоҳ янада бетоқат бўлиб: " Эй Жаброил алайҳиссал­ом, мен Сиздан буни сўраётгани­м йўқ. Менинг осий умматларим­ нима бўлди? Уларни пулсиройда­н жаҳанамга улоқтирмад­ингларми?"­. Шунда Исрофил алайҳиссал­ом жавоб берадилар:­ " Эй Аллоҳнинг расули, ҳали ҳеч ким гўридан тирилгани йўқ. Мен ҳали сурга дам урганим йўқ". Пайғамбари­миз соллаллоҳу­ алайҳи вассалам хотиралари андак жам бўлиб, ана энди жаннат либосларин­и киймоққа тутинадила­р.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундан кўра, бу масалада келган оят ва ҳадисларнинг айнан ўзини шарҳ билан ўқиш ёки эшитиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat