Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нахйи мункар тарк килинмокдами?

00:00 / 06.03.2011 | eski savollar | 1635
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Рости бу мактубни сизга йуллашга куп тараддудландим. Юрагимда тупланиб колган изтиробларимни кимгадир айтишим керак эди. Албатта бу дин кайгусидир. Аллох ёрдам берсин барчамизга!Устоз инсоннинг ота-онасидан сунг энг кадрли инсони булгани учун сизга мурожаат килмокдаман. Илтимос мактубимдаги муаммоларга уз муносабатингизни ва маслахатингизни берсангиз.Хозирда жума намози укиладиган масжид имомларига диний идора томонидан хар жума кунги маъруза тезиси юборилади. Имом домла уша тезисдаги маъруза мавзусидан бошка мавзуда маъруза кила олмайди (узимизнинг мухит ва шароитдан келиб чикиб айтаяпман). Лекин дин илмидан озгина булсада насиба олган киши бу маъруза мавзуларининг одилона тузилмаётганининг гувохи булади. Чунки юборилаётган жума тезислари ёрдамида динимиздаги «нахйи мункар» мажбурияти адо килинмаяпти. Сузим исботи булсин учун йил давомида масжид имомларига юборилган маъруза тезисларининг мавзулари руйхатини кисман илова килмокчиман: 22.01.2010 й. Инсон - мукаррам зот 29.01.2010 й. Дуонинг фазилати 05.02.2010 й. Ъаломлашиш одоби 12.02.2010 й. Ъарвари коинот таваллуд ойлари 19.02.2010 й. Тасаввуф бори ахлоқдир26.02.2010 й. Ота-оналар дуоси мустажоб 04.03.2010 й. Аёл оила таянчи 12.03.2010 й. Омонатга хиёнат қилмаслик 19.03.2010 й. Наврўзи олам – қутлуғ айём 26.03.2010 й. Мулойимлилик ва кечиримлилик ҳақида 31.03.2010 й. Ўзганинг ҳаққидан ҳазар қилиш ҳақида 09.04.2010 й. Оилада аёл кишининг ўрни 16.04.2010 й. Фарзандлар иқболи юрт истиқболи 09.07.2010 й. Камтарлик – мўминга хос фазилат 16.07.2010 й. Шаъбон ойи фазилатлари23.07.2010 й. Ҳанафийлик – мўътадил мазҳаб 30.07.2010 й. Аллоҳ ризосини топиш ҳақида 06.08.2010 й. Тежамкорлик – мўл-кўллик омили 13.08.2010 й. Рамазон соғинчи 20.08.2010 й. Закот молиявий ибодат27.08.2010 й. Мустақиллик неъмати 03.09.2010 й. Қадр кечаси фазилати Бу руйхатни яна давом эттириш мумкин. Лекин хеч бир жума маърузасида охират мавзуси, кабр ва дузах азоби, гунохи кабиралар, жамиятдаги арокхурлик, судхурлик, зулм, порахурлик каби иллатлар хакидаги мавзулар тилга олинмаяпти. Натижада факат жума куни масжиддан диний ва маърифий сабок олаётган мусулмонлар оммаси диннинг «нахйи мункар» кисмидан умуман бехабар холда хаёт кечиришмокда. Гохида имом домлаларга бир масала юзасидан савол берилса, вактимиз тугаб колибди, деб кискача жавоб беришади ёки умуман саволни укиб хам утиришмайди. Якинда Абул-Лайс Самаркандай рохимахуллохнинг «Бустонул-орифин» китобларида бир мухим ривоятни укиб колиб, рости уламолар зиммасига улкан масъулият юкланганининг гувохи булдим: «Ато Абу Хурайрадан (розияллоху анху) ривоят килиб айтади: "Ким узи биладиган илмни инсонлардан беркитса, киёмат кунида оловдан булган юган билан юганланади". Бу хакда Пайгамбаримизнинг (соллаллоху алайхи васаллам) хадислари бор.Абу Хурайра: "Агар бир оят булмаганида, инсонлар учун мажлис килиб утирмас эдим", дедилар ва Аллох таолонинг:"Биз нозил килган хужжатлар ва хидоятдан иборат нарсаларни одамларга Китобда равшан килиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни, шубхасиз, Аллох лаънатлагай ва лаънатловчи зотлар (фаришталар ва муминлар) хам лаънатлагайлар" (Бакара, 159), деган сузини укидилар».Яна уша китобда маъруза килувчи амал килиши керак булган жихатлар хакида куйидагилар ривоят килинади: «Музаккирнинг мажлисида хавф ва ражо булиши лозим. Мажлиснинг хаммасини бутунлай хавф ёки факат ражо килмайди. Чунки бундан кайтарилгандир. Агар музаккир мажлисни узун килишни хохласа, унга мажлиснинг орасида инсонларга ёкадиган ва табассум килинадиган сузларни кушиши мустахаб. Чунки бу иш эшитишга кизикиш ва икболни зиёда килади.Умар (розияллоху анху) хакларида ривоят килинишича, агар у киши мажлисга утирсалар, инсонларни охиратга рагбатлантирар ва дунёга берилиб кетишдан кайтарар эдилар. Агар инсонларнинг дангасалик килаётганини курсалар, дарахт экиш, бино тиклаш, деворлар куриш хакида гапирар эдилар. Агар инсонларни гайратли, шижоатли холатда курсалар, охират зикрига кайтарардилар.»Юкоридагилардан келиб чикиб айтмокчиманки, мухтарам устоз узингиз хам анча йиллар диний идорада ишлагансиз. Хозирда хам илм таркатиш йулида кулингиздан келганича биз мусулмонларга илм таркатиб келмокдасиз. Аллох умрингизга барокат ато килсин! Нима учун дин учун масъул булган уламоларимиз халкнинг диний ва маънавий савиясига кам эътибор беришмокда? Хозирда уламолар кенгаши деган нарса бизни юртда хам борми? Дунёнинг мусулмон улкаларида «Ислом фикхи академияси», «Доимий фатво кумитаси» каби диний ташкилотлар ва куплаб умматнинг ислохи учун бел боглаган уламоларни биламиз. Уларда мусулмонларнинг хак-хукуклари, бурч ва эркинликлари, ислом динига рахна солаётган тусикларни бартараф килиш, мусулмонларнинг дунё хамжамиятидаги урнини ошириш, энг асосийси одамларни охират кунига тайёрлаш каби мухим масалалар кутарилади. Эътибор берсангиз кейинги йилларда юртимизда хам куплаб ижобий ишлар амалга оширилди, куплаб асарлар узбек тилига таржима килиниб, мусулмонларга такдим этиб келинмокда. Масжидлар хам ишлаб турибди, алхамдулиллах. Нима учун шунчалик шароит була туриб, айрим уламоларимиз уз масъулиятларини хис килишмаяпти. Вактларини асосан эхсон ва маросимларга бориш каби динга фойдаси йук нарсаларга сарфлашмокда. Рахматлик Тошкентлик Фозилжон кори нихоятда таъсирли маъруза киларди. Мен Тошкентлик булмасамда охирги йиллардаги аудио маърузалари эшитганман. У киши мусулмонларни хакка чакиришдек устиларидаги масъулиятни хис килиб, маърузаларида хеч кимдан куркмай доимо кишиларни исломга чакириб келганлар. У кишининг шогирдлари булган Кобилжон кори ака хам жума маърузаларида Диний идора томонидан юборилган тезисни кискача айтиб утадиларда, кейин жамиятдаги муаммолар, гунохи кабиралар каби мухим мавзуларда маъруза киладилар. Яна мен танимаган ва билмаган имомларимиз хам бордир балки. Мухтарам устоз! Хозирда масжид имомлари жума куни идора томонидан берилган маъруза тезиси мавзусидан ташкарига чикмасликлари керакми? Агар бошка мавзуда маъруза килишса идора томонидан жавобгарликка тортиладиларми? Илтимос юкоридаги фикр-мулохазаларга уз муносабатингизни билдирсангиз. Шу билан биргаликда масжид имомларига насихатингизни дариг тутмасангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволларни дийний идорага берсангиз яхши бўлар эди. Менинг мулоҳазаларим сизники каби.

Топ рейтинг www.uz Openstat