Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қибла хато экан

17:57 / 12 январь | Mirzadavlat Latofjonov | 621
Ассалому алайкум! Ҳурматли илм аҳли, мен ҳозирда Россиянинг Москва шахрида ишлайман. Мен ишлайдиган заводда Алҳамдулиллаҳ жамоат тўпланиб беш вақт намоз ўқилади. Биринчи келганимда (2018-йил август) жамоатга эргашиб ўқийвердим, кейинчалик қибла тамон борасида шубҳа пайдо бўлди ва текширдим. Биз 65 градусга хато қилаётган эканмиз (географиядан билимим жуда яхши). Бу ердаги ёши катталарга айтсам узоқ вақт ёшлигимни ҳисобга олиб парво қилишмади. Мен иложи йўқ имомга иқтидо қилганимда нотўғри томонга, ўзим алоҳида ўқиган пайтлар тўғри томонга қараб ўқиб юрдим. Яқиндагина биз каникулга чиқдик, мавзуни ётоқхонада яна очдим ва хонадошларимни қиблага тўғри юзлантиришга эришдим, лекин 14-январда иш бошланса гапимга асосан қаршилик қилганлар билан бирга ўқишни бошлаймиз шунда яна эски ҳолга қайтишлари эҳтимоли катта. Савол олдинги жамоатга қўшилиб ўқиган намозларим нима бўлади? 2). Жамоат яна нотўғри томонга юзланса улардан ажрайми ёки нима қилай? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз улар билан бирга ўқиманг. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги жавобни уларга кўрсатинг.
http://savollar.islom.uz/s/34960 

Топ рейтинг www.uz Openstat