Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо-сотиқ

00:00 / 28.02.2011 | eski savollar | 592
Ассаламу алайкум СҲайх хазратлари аввалги саволимда биржа пул савдоси хақида сурагандим,сизнинг жавобингиз мумкин эмас деб жавоб бергандиз,сабаб қулма-қул савдо булмаяпти дегандингиз шунга иложи булса хужжат келтирсангиз...нотугри савол берган булсам узр хазрат,жавоб учун олдиндан рахмат...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Молик ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Юз динорни «сарф» қилмоқчи — алмаштирмоқчи бўлдим. Бас, мени Талҳа ибн Убайдуллоҳ чақирди, икковимиз келишдик, у менга алмаштириб берадиган бўлди. Тиллони олиб қўлида айлантириб туриб, хазиначим ўрмондан келсин, деди. Буни эшитиб турган Умар: «Аллоҳга қасамки, ундан олгунингча ажрамай тур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тиллога тилло (алмаштириш) рибодир. Магар, «Ма!» «Ма!» бўлса мустасно. Буғдойга буғдой рибодир. Магар, «Ма!» «Ма!» бўлса мустасно. Арпага арпа рибодир. Магар, «Ма!» «Ма!» бўлса мустасно. Хурмога хурмо рибодир. Магар, «Ма!» «Ма!» бўлса, мустасно», деганлар» деди». Бешовлари ривоят қилишган.Шарҳ: «Сарф» қилиш, деганда саррофга мурожаат қилиш, пул алмаштириш тушунилади. Молик ибн Авс розияллоҳу анҳунинг юз динор тилло пули бор экан, уни кумуш пул, дирҳамга алмаштиришга ҳожатлари тушиб, ким алмаштиради, деб одам излаганлар. Ана шунда у кишини Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ўз ёнига чақириб, пулни алмаштириб беришга тайёр эканларини айтганлар. Икковлари баҳолашиб нархга келишганлар. Молик ибн Авс юз динор тиллосини Талҳа ибн Убайдуллоҳга берганлар. У киши тилло пулларни олиб, қўлларида айлантириб туриб, хазиначим ўрмондан келса, дирҳамларни сенга бераман, дедилар. Бу гапларни эшитиб турган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Молик ибн Авсга Талҳадан ажрамай тур, хазиначиси келиб сенга дир¬ҳамларни бергандан кейингина ажраб кетсанг бўлади, бўлмаса, муомалангиз рибога айланиб қолади, деган маънода гап айтдилар.Шунинг учун ҳам сарф–пул алмаштириш муомаласининг тўғри бўлиши учун қўйилган тўртта шарт¬дан энг аввалгиси, муомала жойида туриб, икки томон алмаштирган нарсасини қўлма-қўл олишдир.Агар келишиб қўлма-қўл олмай ёки бири олиб, иккинчиси олмай ажрашсалар, келишувлари ботил бўлади. Чунки бу икки ҳолатда ҳам асосий шарт– қўлма-қўл олиш бузилган бўлади ва муомала рибога ўхшаб қолади. Яъни, қўлма-қўл олмай туриб ажрашиш мумкин эмас. Ажрашмасалар вақтнинг ўтиши эътиборга олинмайди. Бирга ухласалар, бир жойга борсалар майли. Лекин ажралишлари билан ботил бўлади. Бу ҳукм келажак ноқулайликларнинг олдини олиш учун қилинган. Агар ажрашгандан кейин ҳам бўлаверади, дейилса, баъзи фирибгарликлар учун катта йўл очиши мумкин бўлади. Мисол учун, бир томон маблағни олиб, ҳали ёки эртага олиб келиб бераман, дейди-да, олган маблағни дарҳол «айлантиргани» қўяди. Иккинчи томоннинг молини беришни кечга суриши ҳам мумкин. Орада хилоф чиқади. Биров пулини вақтида олмай зарар кўради. Бошқа эса бировнинг пулидан фойда кўради. Зарар тортган ҳақ сўрайди. У ҳақни олса, рибо бўлади. Олмаса, ичи куяди. Ҳозирги кундаги кўпгина муаммолар ҳам шундан келиб чиқмоқда.Яна ҳадис матнига қайтайлик. Ҳазрати Умар Молик ибн Авсга алмаштирган пулингни олмагунингча Талҳа ибн Убайдуллоҳдан ажрамай тур, деганлари шаръий ҳукм эканини билдириш учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисларини келтирдилар.«Тиллога тилло (алмаштириш) рибодир. Магар, «Ма!» «Ма!» бўлса, мустасно».Яъни, «Ма!» деб бири тиллони бериши керак, иккинчиси ҳам ўша заҳоти, «Ма!» деб қўлига қайтариши лозим. Буғдой, арпа, хурмоларни бир-бирига, яъни, бир жинсдаги нарсаларни алмаштиришда ҳам шу қоида ишлатилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat