Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол

00:00 / 04.05.2007 | eski savollar | 566
Ассаламу Алайкум ва Рохматуллох.Саволимга жавоб берсангиз илтимос.Бир тадбиркор кишига дусти узининг яшаб турган шахарида бирор киши кила олмаятган ноёб ишни йулга куйишни таклиф килади. Тадбиркор киши узининг имкониятларини ишга солиб 1йил давомида изланишлар,сонсиз тажрибалар олиб боради. Тирикчилик учун килиш керак булган ишларнинг бахридан утиб, бир канча харажатлар килиб ахири уша ишга керакли булган технологияларни четдан сотиб олади. Ва эндигина ишни бошлаганда машаккат чекмаган, югур-югур килмаган, шу ишни таклиф килган дусти келиб мен хам шу ишни килмокчиман менга ургатасан дейди.Шариатимизда илмни яшириб ургатмаслик мумкин эмас деб тадбиркор нима килишини билмай савол бермокда: Шу холатда нима килиш керак? Ургатиш керакми ёки йукми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бағрикенглик қилиб ўргатсангиз, сизга фазл бўлади. Аммо ўргатганингиз учун ҳақ сўрашга ёки узр айтишга ҳам ҳақингиз бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat