Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бази китобларда намозни ҳар ракаатида Бисмиллаҳ дейиш бу Суннат дейилган бази китобларда эса бу амал зикр қилинмаган. Ҳар ракаатда Бисмиллаҳ дейиш суннат амалми?

00:00 / 04.05.2007 | eski savollar | 1799
Ассаламу алайкум Устоз!!!Намозга оид бир иккита савол бор эди.1. Набий с.а.w кечалари намоз о'қиётган маҳалларида қибла томон яни Расулуллоҳ :саw олд томонларида Оиша р.анҳо онамиз уҳлаб ётган ҳолларида ҳам намоз о'қиганлари ҳақида эшитган эдик. Бу ривоятни шарҳсиз о'қиганимизда демак олд томонида киши уҳлаб ётса намоз о'қисак бо'лаверар эканда деб о'зимизча ижтиҳод қилиб олд томонда биров уҳласа ҳам о'қир эдик.Кейинчалик Аллоҳ :жж бу ҳадис шарҳини о'қишни ҳам насиб этти Шарҳида ва шу ҳадисдан олинган фойдада Аёл киши нафл намозда о'з эри олдида уҳлаши мумкин дейилган. савол қуйдагича: биров олд томонида биров уҳлаб ётган бо'лса намоз о'қиса бо'ладими?2. Бази китобларда намозни ҳар ракаатида Бисмиллаҳ дейиш бу Суннат дейилган бази китобларда эса бу амал зикр қилинмаган. Ҳар ракаатда Бисмиллаҳ дейиш суннат амалми?3. Набий с.а.w Ишораи Саббоба қилганликлари ҳақида ривоятларни келтириб берсангиз. Саволарни о'ринсиз берган бо'лсам минг бора узр саволни то'лиқ бера олмаслигимиз бу бизнинг нуқсонимиздир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бўлади.2. Бу масалада ҳанафий мазҳаби уламолари икки хил ижтиҳод қилганлар. Баъзилари ҳар ракъатда бисмиллаҳ айтилади десалар, бошқалари аввалги ракъатда айтилгани етади деганлар.3. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, панжаларини тугиб бош бормоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.«Сунан» эгалари ривоятида: «Пайғамар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон аввалги икки ракъатда ўтирсалар, худди қизиган тошларнинг устида ўтиргандек ўтирар эдилар», дейилган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ташаҳҳудда ўтириш ва унда қилинадиган ишлар ҳақида сўз кетмоқда.1. Ташаҳҳудда ўтирганда ўнг кафтни ўнг сонга, чап кафтни чап сонга қўйиб ўтириш. Панжаларни қиблага қаратиб ўтириш.2. Панжаларни тугиб, бош бормоқ ёнидаги-кўрсатгич-бармоқ ила ишора қилиш. Ўша бармоқни арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аан лаа илаҳа» деганда «Лаа илаҳа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва «Иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб», деганини ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илаҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини юқорига кўтаришади. Тугмасдан бармоқларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» - сўкиш ишораси бўлади. Ташаҳҳудда «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илаҳа»сида кўрсатгич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб бармоқни тушириш Шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади. Ишорани қилгандан сўнг, намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat