Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижобга қаршилик

00:00 / 25.02.2011 | eski savollar | 1424
Ассалому алайкум Устоз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Ёшлигимдан муслималар ҳижобини кийиб ўрганганман. Уйимдагилар қаршилик қилишганда ҳам амаллаб кўндириб киярдим. Ҳозирда эса хориждаман. Ҳижоб кийишга имконим кенг, аммо акам билан турганим учун акам бунга қаршилик қилмоқдалар. Ислом мўътадилликда бўлиши керак, лекин акам айтаётган мўътадиллик, шим кийиб, устидан аранг тиззага тушадиган кастюм ва кўзга ташланадиган рўмоллар ҳисобланадими?! Ҳар қанча урунмай ҳижобимга кўнмаяптила. Аранг, зўрға узр кенг юбка киймоқдаман. Аммо уни ҳам кийгизмаяптила. Ҳижоб фарзлигини ва ҳижоб кийгим келишини айтсам қўл кўтаришдан ҳам тоймайдилар. Аксига олиб уйдагиларим ҳам олисда бўлишлигига қарамай акамга қулоқ солишимни айтишади. Акам айтганидака шим кийиб, устимдан кастюм ва рангли рўмол ўраб кўчага чиқишимга виждоним ва қалбим азобланади. Акамга эса қарши чиқишга кучим етмайди. Устоз, қай йўлни танлашни билмай қолдим. Ҳижобимдан кечгим келмайди. Ҳижобсиз кўчага ҳам чиқолмайман. Қай йўлни танлай Устоз? Маслаҳат беринг илтимос.Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Дуо қилинг, Аллоҳ акангизга инсоф берсин, Аллоҳдан қўрқиб, сизни Аллоҳ фарз қилган нарсадан манъ қилмасин. Унга бу тўғридаги маълумотларни тақдим қилиш керак. Ўрганиб чиқсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat