Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отаси ўзбек онаси тожик бувиси лўли

20:34 / 20.12.2018 | Jasur | 982
Ассалому алайкум! Кечирасизлар ман биринчи марта савол беришим. Ман шу нарсани билмокчийдим, отаси ўзбек онаси тожик, бувиси лўли яъний қизда лўли қони бўлидими? У қизга уйланса нима бўлади? Жавоб уичун олдиндан Раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Динимизда оқ-қора ёки ўзбек-тожик ёки лўли деган нарса йўқ. Мусулмон бўлиши кифоя. Қанча-қанча ўзбек, тожик, ҳатто араб миллатига мансуб ғайридинлар бор. Исломда миллат, ранг, ирқнинг қизиғи йўқ. Аллоҳни  ягона деб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар деб тан олса бўлди. Уйланиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat