Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонанинг нарсасидан фойдаланиш

10:48 / 18.12.2018 | Шахриёр | 546
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Хазрати Умар (Р.А)ни ёнларига бир инсон шахсий юмиш блан келганида Хазрати Умар давлат шағамини ўчириб ўзларини шахсий шағамларини ёққан эканлар. Биз ишхонада кўпчилик бўлиб ишлаймиз, иш вақтимиз бир хил, ойлик маошимиз хар хил (энг кўпи менга берилади) иш вақтида шахсий эхтиёж кўп учрайди. Сув, чироқ, интернет, шахсий танишларга бепул хизмат ва хоказолар. Бошлиқ бизга “агар меъёрида бўлса розиман” дейдила. Мен ойлик маошимдан тайин қилиб хар ойлик маошдан шунча миқдорда ушлаб қолинг деб қатъий талаб қилсам розиман деб қўймаяптила. Саволим шуки мен ортирганимдан кейин арзимас пул орқали бошлиғимни номидан доимий равишда эхсон қилиб юрсам бўладими? Лекин улар хайт намозларидан бошқа намозга бормайдилар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Давлат ишхонаси бўлса бошлиқни ҳам унда ҳаққи йўқ. Шахсий ишхона бўлса, жоиз. Ишхонанинг ишидан бошқа шахсий ишингиз учун фойдаланишга ҳаққингиз йўқ. Уламоларимиз “Ҳатто масжидга келган киши телефонини масжид токидан заряд қилса ҳаққини тўлаб қўйиши шарт” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat