Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Менинг руҳий ҳолатим.

00:00 / 16.02.2011 | eski savollar | 807
Ҳурматли Шайх Хазратлари!Анчадан буён сўрмаоқчи эдим. Атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга, аниқроғи инсонларнинг шариатга хилоф ҳаракатлари, айниқса яқинларимнинг динимизга оид амалларни суст бажариши, ёки умуман бажармаслиги мани жуда қийнайди. Бундай ҳолатдарда манда ортиқча асабийлашиш пайдо бўлаверади ва охирги пайтда қон босимим ошадиган бўлиб, ўзимни хаста қилиб қўйдим шекилли. Айтмоқчиманки, ортиқча зўриқиш ва асабийлашишим аслида ғараз ниятда бўлмасада, бунинг оқибати яхши эмаслигини билиб турибман. Атрофда бўлаётган гуноҳларни, хато ва номаъқулликларни қўлим билан, ҳеч бўлмаса тилим билан тўхтатай дейман-у (баъзида гапираман), аммо ичимда ёмон кўриб қўявераман. Натижада иймоним сустми деб қолавераман. Домла, замондошларимизнинг (мўъмин-мусулмонлар кўзда тутилган албатта) кўплари шундай ҳолатда бўлиши мумкин. Бунда Сиздай улуғ ва тажрибали уламо нима маслаҳат бера оласиз?Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин ва хайрли амалларимизни қабул қилсин!Олдиндан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилиш, Аллоҳ таолога дуо қилиш. Қўлдан келагнича одамларга тушунтириш.

Топ рейтинг www.uz Openstat