Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ ва расулига муҳаббат

01:16 / 16.12.2018 | وا | 720

Ассалому алайкум! Аллоҳ ва расулига бўлган муҳаббатни шакллантириш ва юксалтирмоқ учун ва буни доим ҳис этмоқ учун нималарга этибор бериш ва айнан қайси китобларни ўқиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу бир икки ишгагина боғлиқ нарса эмас. 1-дан покиза ақийда, тўлиқ ибодат, ҳалол касб, ён атрофдагилар билан гўзал муомала ва гўзал хулқ бўлиши керак. Шулар ҳам топилган инсонда сўзлашда рост сўзлаш, омонатдор бўлиш, ўзгаларнинг хизматида бўлиш, Аллоҳ ва расулига энг муқарраб қиладиган нарсалар ҳисобланади. Авлиёлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда зиёрат қилишга икки нарсани муҳим омил деб айтишган. Бири нигоҳни нмаҳрамлардан тийиш яна бири покиза луқма ва покиза кийим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat