Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон айтишим

16:44 / 09.12.2018 | 531
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Азон айтишга жудаям иштиёқим, муҳаббатим баланд. Азонни чиройли айтишимни жамоатдагилар айтишди сиз айтинг дейишади, аммо бир одам хатоларингиз бор бу хатоларни тўғирламагинингизча жамоатда азон айтманг дедилар. Имом домла ҳеч нарса демадилар, мен нима қилай балким ҳаяжонда бир икта хато бўлгандур. Жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Азон ҳам Ислом шиорларидан биридир. Азонни ҳам қандай айтиш тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тортиб уламоларда санади бор. Азонда хато қилинса куфрга кетадиган ва макруҳ ўринлари бор. Эшитганидек азон айтиш устозсиз Қуръон ўқиш кабидир. Санади борлардан ўрганишга ҳаракат қилинг. Муаззинларнинг мақоми қиёматда жуда юқори бўлади. Жавобгарлиги ҳам оғир бўлади. 

عَنْ مُعَاوِيَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمُؤَذِّنُونَ أَطْوَلُ النَّاسِ أَعْنَاقًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ 

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Муаззинлар қиёмат куни бўйни энг узун одамлар бўлурлар», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадисда муаззинларнинг фазли қиёмат куни олий даражада бўлиши ҳақида сўз бормоқда. Улар ҳамманинг ичида алоҳида фазл билан ажралиб турар эканлар. Арабларда аслзода, улуғ кишиларни «бўйни узун» деб васф қилиш одати бор. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْإِمَامُ ضَامِنٌ وَالْمُؤَذِّنُ مُؤْتَمَنٌ، اللَّهُمَّ أَرْشِدِ الْأَئِمَّةَ وَاغْفِرْ لِلْمُؤَذِّنِينَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّافِعِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Имом зоминдир, муаззин омонат эгасидир. Аллоҳим! Имомларни иршод қил, муаззинларни мағфират қил», дедилар».
Абу Довуд, Шофеъий ва Термизийлар ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда имом ва муаззинларнинг масъулиятлари баён қилинмоқда. Имом ўз қавмининг намози учун зоминдир. У намозини баркамол қилса, қавмнинг намози ҳам баркамол бўлади. Агар имомнинг намози ўртача бўлса, бутун қавмнинг намози ҳам ўртача бўлади. Имом ўзини пок тутиб, намозни аъло даражада ўқиб турса, ўзи ҳам, қавми ҳам ажру савоб ва олий мартабаларга эришадилар. Аммо бетавфиқлик қилиб, нуқсонга йўл қўйса, гуноҳи ўзига бўлади.
Шунингдек, муаззин ҳам ўз қавмининг омонат эгасидир. Унинг бўйнига бутун бошли бир қавмнинг намози вақтида ўқилиши, рўзасининг вақтида тутилиб, вақтида очилиши юклатилган. Агар муаззин тақводор бўлиб, ўзига юклатилган омонатни шараф билан адо этса, улкан мартабаларга эришади. Лекин омонатга хиёнат қилса, иши расво бўлади.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳаққига дуо қилиб:
«Аллоҳим! Имомларни иршод қил, муаззинларни мағфират қил», дедилар».

  وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمُؤَذِّنُ يُغْفَرُ لَهُ مَدَى صَوْتِهِ وَيَشْهَدُ لَهُ كُلُّ رَطْبٍ وَيَابِسٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَزَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ مَنْ صَلَّى مَعَهُ  

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Муаззин овози етган жойгача мағфират қилинади ва унга барча ҳўлу қуруқ гувоҳлик беради», дедилар».
Абу Довуд ва Насаийлар ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat