Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Борлиқнинг яратилиш сабаби?

00:00 / 14.02.2011 | eski savollar | 1200
Кофирлар билан айниқса чэт элда талабалар билан суҳбатлашиб қолганимизда улар бизга Ислом дийни ҳақида қизиққан саволлари ҳақида мурожат қилиб қолишади. Афсуски бераётган саволлари о'та мураккаб бо'лгани боис, ёки ақийдавий саволлар бизнинг етарли илми салоҳиятимиз ожизлик қилгани сабабидан жавоб беришга ба'зан қийналиб қоламиз.Уларнинг саволларидан бири:"Аллоҳ бор дейсизлар, инсонларни, фаришталарни, жинларни умуман маҳлуқотларни яратган зот бор дейсизлар. Албатта бу ям яшил бетакрор борлиқни кузатганимизда албатта қандайдир куч томонидан бошқарилаётганини биламиз. Бунга шубҳамиз ё'қ. Лекин Аллоҳ ҳамма нарсани азалини, қадарини олдиндан билар экан ер юзини нима қиларди яратиб? Инсонларга жазо ва мукофот бериш учун жаннат ва до'захни яратибди. Инсонларни мазкур икки маконга эга чиқишларини олдиндан билар экан унда бизларни нима учун яратади? Ундан ко'раси яратилганимиздан яратилмаганимиз афзал эмасми? Барчаси нима учун яратилган?"Мана шундай саволлар бериб биздан қандайдир самимий ва ижобий жавобларни кутишади. Агарда мазкур саволларга сиз муҳтарам Устоз, батафсил ва муфассал қилиб, кенг қамровда тушинтириб берсангиз биз буларнинг тилида уларга етказардик ИншоОллоҳ!Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен бу гапларнинг ҳаммасини тушунтириб бўлганман. Бунинг учун олтмишдан ортиқ китобни ёзиб, нашр этиб қўйдим. Сизлар ўқимасангиз, мен нима қилай!? Китобларни рус тилига ҳам таржима қилиб чиқармоқдамиз, аммо ўқийдиганлар жуда ҳам оз. Биз яна нима қилишмиз мумкин?! Ҳар бир одамга, ўзининг тилида алоҳида ҳар бир нарсани тушунтириб беришга бизда имкон йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat