Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вафот этган кишининг кийимлари

16:06 / 07.12.2018 | Абдуллоҳ | 1994
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда онамиз бандаликни бажо келтирдилар. Таъзия кунлари онамизнинг кийим-кечаклари қариндош ва қўшни аёлларга тарқатилди. Бир жуфт кийимларини эсдалик, онамизни ёдга солиб туриши учун қолдиргандик. Эшитишимиз бўйича бундай қилиш тўғри эмас экан. Шу ҳақида бирор маслаҳат берсангизлар, илтимос!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Вафот этганнинг кийим кечаклари меросхўрларнинг ҳаққлари ҳисобланади. Улар балоғатга етган бўлсалар ўзаро рози бўлиб бирорталарига ҳадя қилишлари мумкин. Балоғатга етмаган болалар бўлса уларнинг ҳаққини ҳадия қилиш жоиз эмас. Ижозат берсалар ҳам. Сотиб балоғатга етмаганникини ажратиб бериш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat