Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имтихонда бир-бирига ёрдам бериш окибати.

00:00 / 11.02.2011 | eski savollar | 1000
мухтарам устоз, дийнимиз ривожи йулида килаётган улкан саъй-харакатларингизга Аллох :жж баракотлар ато килсин! Умрингизни узок, оилангизни тинч-хотиржам килсин, омийн. Саволим куйидагича: Узок йиллар бурун мактабни тамомлаб, институтга кириш учун хужжатларни топшириб, имтихонларга тайёрланиш жараёнида бир абитуриент билан бирга яшаб, бирга тайёрландик. Уша йигит менинг она тилидан билимим уникидан кура яхширок булганлиги сабабли имтихон вактида унинг саволларига хам жавоб топишга кумаклашишимни илтимос килди ва мен бунга рози булиб шунга келишиб куйдик. Мен математикадан репетиторга хам катнардим. Репетитор билан сухбат асносида юкоридаги келишув хакида устозга айтдим. Устоз бирдан узгарди: "Эсинг жойидами, имтихон вактида хар бир абитуриент бир-бирига ракиб хисобланади. Конкурс катта, бир уринга 6-7 киши номзод булса, сен уша йигитга ёрдам бериб, уз урнингни унга тортик килишинг мумкин, хечам бунака кила курма!" Вазият узгариб кетти. Таассуфлар булсинким, институтга кириш иштиёки уша йигитга тугрисини айтиб орани очик килишга йул бермади. Имтихон вактида у менга саволлар варакасини узатди, мен унга факат она-тилидан ишлаб бердим, лекин асосан нотугри ишлаб бердим ва шу харакатларим окибатида у институтга кира олмади. Мен институтни тугатдим. Бунга хам анча йиллар булиб кетти. Энди эса кийналмокдаман, анчадан бери бу кийнок кийнайди. Мухтарам устоз, илтимос, бироз ойдинлик киритиб беринг. 1. Юкоридаги харакатим бировнинг хаккини поймол килишми ёки факат ёлгон? Бошкачарок айтадиган булсам, банда ва банданинг уртасидаги хакка кирадими ёки Аллох ва бандасининг уртасидаги хакми? 2. Уша йигитнинг узининг она-тилидан билими хам сустлиги сабаб институтга кириши даргумон эди, балки. Лекин мен уни алдаганим учун уни топиб, хузурига бориб (манзилини биламан) очигини айтиб узр сурашга, кунглини олиб рози килишга куп бора чогландим. Кейин эса аввал сиз мухтарамдан бир сураш фикри тугилди. Маслахат беринг, нима килай? Вактингизни олганим учун узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Аллоҳ ва банданинг ҳаққи поймол бўлган.2. Тавба қилинг, узр айтинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat