Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзга дин вакилига турмушга чиқмасликка далил борми?

15:54 / 03.12.2018 | Usmon | 10798
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аҳли китобларга уйланиш мумкин деб жавобда Қуръондан оят билан тушунтирилган. Қизларни аҳли китобларга турмушга чиқиш ёки чиқмасликларига далил борми? Танишим бошка давлат фуқоросига эрга тегаман дейди (ўзга дин вакилига). Мен унга мумкинмас бу иш хато деб тушунтириш учун керак эди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَنكِحُواْ الْمُشْرِكَاتِ حَتَّى يُؤْمِنَّ وَلأَمَةٌ مُّؤْمِنَةٌ خَيْرٌ مِّن مُّشْرِكَةٍ وَلَوْ أَعْجَبَتْكُمْ وَلاَ تُنكِحُواْ الْمُشِرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُواْ وَلَعَبْدٌ مُّؤْمِنٌ خَيْرٌ مِّن مُّشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ أُوْلَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَاللّهُ يَدْعُوَ إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ وَيُبَيِّنُ آيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ۝ 

221...Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизни қизиқтирса ҳам, яхшидир. Анавилар ўт-оловга чақирарлар. Аллоҳ эса Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қиладир. Шоядки, эслатма олсалар.
Мўмина аёлларнинг мушрик эркакларга турмушга чиқишлари, уларга никоҳланишлари қатъиян ман қилинади:
«Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг».
Яъни мўминаларни уларнинг никоҳига берманг. Муслима-мўмина аёллар мусулмон динидаги эркакдан бошқа эркакка турмушга чиқишлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркак Исломга кириб, мўмин бўлсагина, рухсат бўлади.
Ҳатто эркак яҳудий ёки масиҳий динида бўлса ҳам, муслима аёлнинг унга никоҳланиши ҳаром. Фақат мусулмон эркак бўлиши шарт. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Биз аҳли китобнинг аёлларига уйланамиз, улар бизнинг аёлларимизга уйланмайдилар», – деганлар.
Худди аёлларга ўхшаб, эркаклар фазлининг ўлчови ҳам иймондир:
«Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизни қизиқтирса ҳам, яхшидир».
Яъни эркак киши қул бўлса ҳам, мўмин бўлса, бас, бошқа иймонсиз эркаклардан яхшидир...
Эркак бўлсин, аёл бўлсин, иймонсизлиги, мушриклиги жуда ёмон, ким улар билан алоқада бўлса, хусусан, никоҳ каби муқаддас ва нозик алоқада бўлса, касофати уради. Урганда ҳам, энг ҳассос нуқтада – ақийда бобида уради ва инсон ўз турмуш ўртоғига эргашиб, динидан чиқиб кетиши хавфи бор. Шунинг учун оятда:
«Анавилар ўт-оловга чақирарлар», – дейилади.
Анавилар (мушриклар) ўзлари билан бирга бўлганларни мушрикликка, бу дегани, дўзах ўтига чақирадилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Мусулмон қимор ўйнаса ҳам зино қилса ҳам Аллоҳ таолони ҳақорат қилмайди. Бошқа дин вакиллари эса Аллоҳ таолога ширк келтириб ҳақорат қилишади. Аллоҳ таоло уларни бе эътиқодларини Ўзига озор бериш деб марҳамат қилган.
Аллоҳ таолонинг фарзанди бор дейишни Аллоҳ таоло Ўзига етказилган энг қаттиқ озор – деб баҳолаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  

عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه قال: قال النبي صلى الله عليه وسلم: ما أحد أصبر على أذى سمعه من الله، يدعون له الولد، ثم يعافيهم ويرزقهم 

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ҳеч ким эшитадиган озорларига Аллоҳдан кўра сабрлироқ эмас. Унинг боласи бор деб даъво қилишади, Аллоҳ таоло эса уларни офиятда қилиб, ризқ бериб туради” дедилар.
Ушбу ҳадисда сиз айтган белгини Аллоҳга бериладиган энг қаттиқ озор деб айтилган.
Агар ўша инсон бирорта инсон зотидан бўлмаган яъни ҳамжинси бўлмаган кучукни кўрсатиб, тинмасдан сизга “Мана шу кучукни сени онанг туққан” деганида сиз ўша инсонни яхши инсон деб айтармидингиз. Ҳолбуки улар ўзини яратган Роббисига, Роббисининг ҳамжинси бўлмаган ҳайкал ва бутларни Аллоҳнинг ўғли, Аллоҳнинг хотини деб айтишади. Ғайридинлар нима учун Аллоҳнинг наздида ўта манфур инсон эканлигини тушундингизми? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat