Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телефон ишлатса энди талоқ тушадими?

01:29 / 27.11.2018 | Хуршидбек | 671

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим шуки аёлимга жахл устида “телефон ишлатсанг 3та анашусан” деб бақирдим. Талоқ сўзини айтмадим, энди телефонини ишлатишга рухсат берсам талоқ тушиб қолмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Роддул муҳтор китобида “Эр хотинига сен мендан учтасан деса, ибн Фузайл айтадки талоқни ният қилган бўлса уч талоқ тушади. Шунингдек талоқ беришни музокараси бўлиб турган  вақтда ҳам айтса талоқ тушади” дейилган. Сиз ҳам ана шусан деган гапингиз билан талоқни ният қилгандек бщлиб турибсиз. Телефонни ишлатишга рухсат берсангиз ҳам бермасангиз ҳам ишлатса талоқ тушади. Ундан қутилиш йўлини илмли домлалардан сўранг.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat