Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кремация

11:39 / 23.11.2018 | Нодирахон | 877
Ассалому алайкум! Устозлар, турмуш ўртоғим ўзлари ўзбек оилада туғилиб катта бўлганига қарамай, анча тушунчалари мени қўрқитади. Ўлганимдан кейин жасадимни ёқиб, шамол билан учириб юборишини хохлайман дегандилар. Хеч қачон мен ва фарзандларимиз Аллоҳ сиздан кўпроқ умр берса бундай қилмаймиз, хатто бу хақида гап хам очманг деб бир неча марта айтганман. Аллоҳга шукур, кейинги пайтларда эски тушунчалари, одатлари, хаёт тарзларидан қайтмоқдалар. Шу кунларда нега жасадни ёқиб бўлмайди, нимаси ёмон деб сўраб қолдилар. Ўзим намоз ўқийман Алхамдулиллаҳ, лекин илмим йўқ. Саволларига жавоб бера олмадим. Илтимос, динимизда бунга муносабат қандай тушунтириб беринглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон тириклигида ҳам вафотидан кейин ҳам мукаррам ҳисобланади. Ўтда куйдириш уни азоблаш ҳисобланади. Руҳ чиқиб кетгани билан жасадда сезиш хусусияти бўлади. Тириклар буни сезмасаларда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat