Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рухсати йўқ дастурлар

00:00 / 31.01.2011 | eski savollar | 542
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Ҳурматли Шайх ҳазратлари, дастлаб сизнинг биз учун қилаётган яхшиликларингизга ташаккур айтмоқчиман. Сиз туфайли Аллоҳ биздаги кўп айб ва нуқсонларнинг ислоҳ бўлишини насиб этди. Мен ҳам кўп мухлисларингиз қатори китобларингизни катта иштиёқ билан ўқийман.Ҳазрат сизнинг етказишларингиз оқибатида биз муллифлар ҳаққига риоя этишимиз кераклигини англаб етдик. Бу ҳам бизнинг Қиёматдаги нажотимизга бир омил бўлади, инша Аллоҳ.Ҳазрат мен ҳозир программист касби билан фаолият олиб бораман. Мен ҳам кўплар қатори рухсатсиз дастурлардан фойдаланиб фаолият олиб борар эдим. Бу касбни танлаганимда, тўғриси бу жиҳатларидан хабарим йўқ эди. Лекин бу касбни ўрганиб, ўзлаштирганимдан сўнг, бу ма'лумотлар менга ҳам етиб келди. Мен рухсатсиз дастурлардан фойдаланиш мумкин эмаслигига, Қиёматда бу дастурлар эгаларининг ҳаққини адо қилишимга тўғри келишига шубҳасиз ишонаман. Ҳозирда, имкон борича фаолиятимда рухсатсиз дастурлардан фойдаланишни тўхтатиб, рухсатлиларини ишлатишга ҳаракат қилаяпман. Яқин орада бу ишлардан умуман фориғ бўлишни Аллоҳдан сўраб, шунинг учун ҳаракат қилмоқдаман.Лекин мени бир савол ўйлантириб қўйди. Мен фаолият олиб бораётган жамият дастурий махсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ҳар бир ишчига бериладиган маош жамиятнинг умумий меҳнати натижасидан келган маблағ ҳисобидан берилади. Бу ерда фаолият олиб борадиган шахсларнинг ба'зилари бу нарсаларга катта аҳамият бермайди, ба'зилари эса бошқа дин соҳиблари. Тўлалигича рухсати бор дастурлардан фойдаланиш истагида бўлган жамиятлар диёримизда йўқ ҳисобида. Шу вазиятлардан келиб чиқиб қуйидаги саволни бермоқчи эдим:Агар мен фаолиятимни рухсати бор дастурлардан фойдаланиб олиб борсам, лекин бу жамиятдаги бошқа кишилар рухсатсиз дастурлардан фойдаланишса ҳамда менга бериладиган маош умумий фойдадан берилса, мен касб қилиб топган маблаг шарият бўйича ҳалол бўладими?Ҳазрат жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ таоло Динимиз ривожи йўлида қилаётган барча ишларингизда муваффақият ато қилсин. Ўзи сизни барча ёмонликлардан паноҳида сақласин. Кўп йиллар саломат, бизга устозлик қилиб юринг.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳалол.

Топ рейтинг www.uz Openstat