Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалб очилиши дуоси.

12:20 / 15.11.2018 | Bobur Ahmedov | 9177
Ассалому алайкум! Устозлар бизга Аллоҳдан қалбларимизни очиши учун бизларга ҳидоят бериш учун дуо ўргатсангизлар. 2). Ислом дини қабул қилган инсоннинг биринчи ибодати нима? Аллоҳни танишликми? 3). Ибодатларда бардавом бўлиш, илмига амал қилиш учун нима қилиш керак? Қандай китоб Аллоҳни бандасига яхши танишда ёрдам беради (араб тилини билмаса)?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Мусо алайҳиссалом қуйидаги оятда келган оятларни ўқиганлар. 

 قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي۝ 

25. У (Мусо) деди: «Роббим, менинг кўксимни кенг қил.

 وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي۝ 

26. Менинг ишимни осон қил.

 وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي۝ 

27. Тилимдаги тугунни ечгин. 

 يَفْقَهُوا قَوْلِي۝ 

28. Сўзимни англасинлар. 

 وَاجْعَل لِّي وَزِيرًا مِّنْ أَهْلِي۝ 

29. Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер –

 هَارُونَ أَخِي۝ 

30. оғам Ҳорунни. 

 اشْدُدْ بِهِ أَزْرِي۝ 

31. У билан белимни қувватла. 

 وَأَشْرِكْهُ فِي أَمْرِي۝ 

32. Уни ишимга шерик айла… 

 كَيْ نُسَبِّحَكَ كَثِيرًا۝ 

33. Сенга кўп тасбеҳ айтишимиз учун… 

 وَنَذْكُرَكَ كَثِيرًا۝ 

34. ва Сени кўп зикр қилишимиз учун. 

 إِنَّكَ كُنتَ بِنَا بَصِيرًا۝ 

35. Албатта, Сен Ўзинг бизни кўриб турувчи эдинг». 

2). Иймонга келиши билан Аллоҳ таолони танишга ҳаракат қилиш керак. шу билан бирга тақлид қилиб бўлса ҳам намозларни ўқиш керак.
3). Солиҳлар сафига қўшилиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat