Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуоибад ҳакида ҳадис

00:00 / 24.04.2007 | eski savollar | 836
Ассалому алайкум.Жума куни Тошкентнинг "Тепа" жомеъ масжидида маъруза вақтида имом бир ҳадисни келтирди. Кибр масаласига тегишли эди. Маъносики шуки, бир саҳоба чап қўлда овқат ейди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлда егин дейдилар, лекин у менга шуниси маъқул дейди, шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлинг ишламайдиган бўлсин (ёки ўнг қўлда овган еёлмай қолгин) деган эканлар, ва шу саҳобанинг ўнг қўли умрини охиригача ишламайдиган бўлиб қолган экан.Иккинчи бир ривоятни эшитган эдим, менга айтишларича Ибн Халдуннинг китобиданким, Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобага қизингни менга хотинликка бер деганларида, у одам менинг қизим пес касалига мутбало бўлган дейди, ваҳоланки ундай эмасди, шунда Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганинг бўлди қабилида сўз айтганлар ва шу одам уйга келганида қизи пес касаллигига мутбало бўлганини кўрган (валлоҳу аълам, ростми ёки йўқ)Савол шундан иборат: Ростдан ҳам тепада айтилган масалалар содир бўлганми ва бу дуоибад саналадими? Бир дўстим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон саҳобаларни дуоибад қилмаган, сен тухмат қиляпсан деди.Жавобингизни кутаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, у зот:«Ўнг қўлинг билан е!» дедилар.«Қодир эмасман», деди у«Қодир бўлмагин! Уни кибрдан бошқа нарса манъ қилмади»-дедилар У зот. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».Муслим ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифдан динимизда овқатланиш маданиятига қанчалик аҳамият берилганига ёрқин далилни кўриб турибмиз. Албатта, гап овқатланишнинг Иломий маданияти ҳақида кетмоқда. Овқатланишнинг Исломий маданиятларидан бири ўнг қўл билан емоқдир. Ҳар бир мусулмон инсон бу муҳим ишга алоҳида эътибор билан қарамоғи лозимдир. Баъзи бир кишилар бу Исломий маданиятга риоя қилмасалар, уларни огоҳлантириш лозим.Ушбу ривоятнинг қаҳрамони ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида овқатланишнинг Исломий маданиятига риоя қилмай чап қўли билан таом емоққа тутинди. Албатта, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолга бепарво бўлишлари мумкин эмас эди. Шунинг учун мазкур одобсиз кишига таълим бериб:«Ўнг қўлинг билан е!» дедилар».Бундоқ пайтда ҳар қандай одам, таълим берувчига ташаккур айтиб ўзини ўнглаб олишга уринади. Одоб-ахлоқ тақозоси шу. Аммо, ҳалиги одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ташаккур айтиб ўз хатосини тузатиб, ўнг қўли билан таом ейишга ўтиш ўрнига:«Қодир эмасман», деди».Яъни, ўнг қўлим билан таом ейишга қодир эмасман. Чап қўлим билан ейишда давом этавераман, деганидир бу. Ўзи нотўрғи иш қила туриб, унга меҳр қўрсатиб хатосини тўғрилаб қўйган зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бундоқ бетгачопарлик қилган нобакор ҳар қандай жазога ва қарғишга лойиқ эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шунинг учун ҳам очиқ-ойдин қилиб:«Қодир бўлмагин!» дедилар».Яъни, ўнг кўлинг билан таом ейишга қодир бўлмасанг, бир йўла қодир бўлмай қолгин, дедилар. Ҳамда у ерда ҳозир бўлганларга тушинтириш учун:«Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади», деб қўшиб қўйдилар. Яъни, у одам ҳақиқатда ўнг қўлида нуқсон борлиги учун эмас, хатосини тан олишдан кибр ила бош тортиб юқоридаги гапни айтган эди.Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дуои бад қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари жойида қабул бўлди.«Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».Ажаб бўлди! Бадтар бўлсин! Ўз фойдасини билмаган, шариат ҳукмидан кўра ўз киборлигини устун қўядиганлар учун бу ҳам оз!Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:1. Чап қўл билан таом еб бўлмаслиги.2. Бировнинг чап қўл билан еганини кўрган одам танбиҳ бериб, ўнг қўл билан ейишни эслатиб қўйиши кераклиги.3. Диний ҳукмлар бўйича насиҳат эшитган одам мутакаббир лик қилмаслиги кераклиги.4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари дарҳол қабул бўлиши.Сиз айтган иккинчи ҳодиса ҳақида менда билим йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat