Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзғор буюмларини қизғаниш

11:37 / 06.11.2018 | Manzura | 784
Ассалому алайкум! Биз турмуш ўртоғимни амакилари билан бир уйда турамиз. Амакимизни аёллари қўшнилар нарса сўраса ёқтирмаган қўшниларга нарса бермай жеркиб берадилар, баъзиларига эса сўрамаса хам менда бор деб берадилар. Ҳовлимизда супурги ўсади, уни мен ўзим териб бойлиман, қўшнимиз сўраб чиқди, кўп бўлса битта берин деб. Супурги палакат деб баҳона қилиб бермадила. Янгику бераверинг дедим йўқ деб турибдилар, мен ўзим бойлаганман деб сўрамасдан олиб бериб юборсам бўладими? Ховли уни шахсий мулки эмас, лекин меники ҳам эмас. Хўжайинимнинг дўдаларидан қолган, қўшнига нарса бермаслик гуноҳку? 2). Супурги палакат бўлса чангютгич ҳам палакат бўларди супурги шунчаки уйдан ғуборлани тозаловчи воситаку ёки қўшнига бериш мумкинмасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Олдинги солиҳ оналаримиз одатда уй анжомларини иккитадан қилиб олар эдилар. Ўзлари учун битта қўшнилар сўраб қолса яна битта эди. Шу билан улар Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига тушиб қолишдан сақланар эдилар. 

 فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝  الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝ 

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.

 الَّذِينَ هُمْ يُرَاؤُونَ۝ 

6. Улар риё қиладиганлардир. 

 وَيَمْنَعُونَ الْمَاعُونَ۝ 

7. Ва мааъуунни ман қиладиганлардир.
«Мааъуун»ни баъзи тафсирчилар закот, дейдилар, бошқалари эса хўжаликда керак бўлиб турадиган асбоб-анжомлар, дейдилар.
Ислом сатхий, зоҳирий нарсалар дини эмас. Балки ихлос ва амал динидир. Ибодатлар ихлос билан бўлмаса, эгасини яхши ахлоқ ва омилларга бошламаса, ҳақиқий бўлмайди. Инсон тили билан «Мусулмонман», дейиши, Исломий амалларнинг баъзиларини адо этиши, масалан, намоз ўқиши ҳам мумкин, лекин ҳақиқий мусулмон бўлса, иймон аломатлари унинг юриш-туришида, муомаласида, гап-сўзида, ишида, одоб-ахлоқида – ҳамма-ҳаммасида кўриниб туради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан «Мааъуун» сураси).
2). Супургини палакат деб нотўғри эътиқод қилманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat