Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайнет фоизини мижоздан рози қилиб олиш

15:26 / 28.10.2018 | Sarvar | 1158
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ қилаётган ишларингизни ажрини ортиғи билан берсин. Мен 3901-саволни пайнетда ишловчи дўстимга кўрсатиб бу 5000 тўлов устига 500 қўшимча хақ олиш харом эканлиги хақида айтсам, у пайнетдан олинадиган фоиз йўқлигини, шуниниг учун мижозлардан фоизи билан айтиб рози қилиб олаётганини айтди. Илтимос шу масала бўйича яна бир мукаммалроқ жавоб берсангиз. Бунга ўхшаб ишлаётган биродарларимиз хам тушуниб иш қилишса. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мукаммал жавобни бергандик. Докторлар маошим кам деб касалдан олса, ГАИ маошим етмаяпти деб хайдовчилардан олса, болалар пулини берувчиси қоғоз қаламимга етмаяпти деб етимни ҳаққини ҳам олаверса, сотувчилар бошлиғим маошимни кам беради деб устига қўиб сотишса, давлат машиналарини хайдовчиси маоши озлигидан ишдан ташқари вақтдан давлат мошинасида тинмай кира қилса, ундан каттароғи ҳаражатим кўп деб халқдан юлиб олса, қачон ислоҳ қиламиз ўзимизни. Дўстингизни халқдан юлиб қолаётгани кўзига кичик кўринаётган бўлиши мумкин. Орзу-ҳавасларни бироз камайтирилса ва ҳамма борига шукур қилса барака ҳам бўлади бировнинг ҳаққини ҳам ейилмайди. Охиратда ҳам бундан жавобгар бўлишмайди. Пайнет билан шартнома қилиб, уларга ишчи бўлганидан кейин нега хизмат ҳақини халқдан олади?! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat