Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номахрамларга назар

15:43 / 21.10.2018 | Sherzod | 1621
Ассалому алайкум! Номахрамларга қараш хақида 2та саволим бор эди. Қараганда шахват қўзғамайдиган ёши катта аёлларни (кампирларни) рўмолини орқага оддий қилиб яъни бўйинлари, сочларини баъзи жойларини кўриниб туриши жоизми? 2). Уйланаётган йигитлар уйланмоқчи бўлган қизга унинг махрами хузурида рўмолсиз назар ташашлари мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Кампирларга жоиз. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади: 

 وَالْقَوَاعِدُ مِنَ النِّسَاء اللَّاتِي لَا يَرْجُونَ نِكَاحًا فَلَيْسَ عَلَيْهِنَّ جُنَاحٌ أَن يَضَعْنَ ثِيَابَهُنَّ غَيْرَ مُتَبَرِّجَاتٍ بِزِينَةٍ وَأَن يَسْتَعْفِفْنَ خَيْرٌ لَّهُنَّ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ۝ 

60. Аёллардан (кексайиб) ўтириб қолган, никоҳни умид қилмайдиганларига зийнатларини кўз-кўз қилмаган ҳолда кийимларини қўйишларида гуноҳ йўқдир. Иффатларини сақласалар, ўзлари учун яхшидир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
Ушбу оятдаги «кийимлари»дан мурод бошқа кийимларнинг устидан кийиладиган ридодир.
Аёл киши ўта қариб, никоҳдан умуман умидсиз бўлиб қолганда ўта ўраниб-чирманиб юрмаслигига рухсат бор. Лекин, шундай бўлса ҳам, иффатларини сақлаганлари ўзлари учун яхшидир. Аммо воқеъликда қари аёлларнинг ўраниб-чирманиб, ёшларнинг эса очилиб-сочилиб юрганлари кўрилади. Бу ҳам шариатга бўйсунмасликнинг бир кўринишидир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
2). Йўқ.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat